14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Жамият 👁 326

“АДЛИЯ САЙЛИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“АДЛИЯ САЙЛИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, бу борада давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, услубий ёрдам бериш Адлия органлари ва муассасаларининг асосий вазифаларидан биридир. Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь санасида бўлиб ўтган “Адлия сайли” тадбирида Амударё туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” шиори остида ҳамжиҳатлик билан иштирок этиб, аҳолини ўз фаолиятлари билан яқиндан таништирдилар.

Айтиш жоизки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жамият тараққиёти ва давлатимизда қонунийликни таъминлашнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда ҳуқуқшунослар, адлия органлари ходимлари билан жойларда ўтказиладиган учрашувлар алоҳида аҳамият касб этади.

“Адлия сайли” тадбирида фуқароларга нотариуслар ва адвокатлар, давлат хизматлари агентлиги, судлар, тижорат банклари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ходимлари томонидан ҳуқуқий ва ахборот хизматлари кўрсатилди.

Тадбир давомида аҳолига янги қонунлар, давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу эса фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини англаш ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кўникмаларини янада оширишга ёрдам беради.

Тадбир маърифий тарзда ўтказилиб, аҳолига турли масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар, маслаҳатлар берилди. Иштирокчиларга қонунчиликни тушунтириш бўйича адабиётлар ва бошқа ҳуқуқий қўлланмалар, флаер ва буклетлар тарқатилиб, стендлар, ҳуқуқий бурчаклар орқали маълумотлар берилди.

Бундай тадбирларнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, жамиятда қонунга ҳурмат ва қонунийликка амал қилиш маданияти янада ошади. Ҳуқуқий онгли жамият эса барқарор тараққиёт сари дадил қадам ташлайди.

Тадбирда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш учун замонавий воситалар имкониятлари ҳам кенг тарғиб қилинди. Жумладан, электрон ҳукумат портали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон платформалар, ҳуқуқий тарғибот олиб бориладиган ижтимоий тармоқ манзиллари ва сайтлар фуқароларга ҳуқуқий маълумотларни осон ва тез етказишда муҳим восита эканига алоҳида урғу қаратилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида викториналар ўтказилиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди ва намунали иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида фуқароларга жами 18та давлат хизматлари кўрсатилди. 5та процессуал ҳужжат намуналари тайёрлаб берилиб, 30 нафарга яқин фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчиларига 100дан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди.

“Адлия сайли” тадбири орқали фуқаролар билан давлат идоралари ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончлари янада ортди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019