12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Иқтисодиёт 👁 543

Туманнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида

Туманнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида

Мамлакат иқтисодиётини юксалтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил қилишнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Амударё туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

“NUKUS DILISHA” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ун ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасидаги муҳим саноат ташаббусларидан бири бўлиб, унинг натижасида маҳаллий ун маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсад қилинган. Корхона учун Президент фармони асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1,5 гектар ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 40,6 гектар ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этади, шундан 7,9 миллиард сўми банк кредитидир.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 2 минг тонна унни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, бу ҳажм маҳаллий эҳтиёжларни қондириш учун тўлиқ етарли даражада. Шунингдек, заводда 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Бу эса аҳоли бандлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Айни пайтда завод қурилиш ишларининг 80 фоизи бажарилган. Ғалла қабул қилиш пунктлари тўлиқ қурилиб, ишлаб чиқариш цехини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Зарур асбоб-ускуналар учун кредит маблағлари ажратилган бўлиб, уларни олиб келиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун Туркиядан тажрибали мутахассислар жалб қилинган ва 2024 йил 20 декабрь санасигача заводни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Туманнинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан яна бири “AMUDARYOTEX” МЧЖга қарашли ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш лойиҳасидир. Ушбу лойиҳа маҳаллий бозорда ўсимлик ёғига бўлган талабни қондиришга ҳисса қўшиш билан бирга, туман аҳолиси учун қўшимча иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 102 миллиард сўмни ташкил қилади, бундан 3,5 миллион доллар миқдоридаги маблағ хорижий инвестиция сифатида киритилган. Корхона тўла қувватда йилига 10 минг тонна ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхона ишга тушса, 85 нафар юртдошларимиз доимий иш ўрни ва барқарор даромадга эга бўладилар.

Корхонага ускуналар асосан Хитой Халқ Республикасидан келтирилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида корхонага “Агро банк” томонидан молиявий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Лойиҳанинг қурилиши 2020 йил март ойида бошланган бўлиб, 2024 йил декабрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур корхона 2,5 гектар майдонда жойлашган ва унинг 10,3 минг квадрат метрини ёпиқ иншоотлар ташкил этади. Бу ердаги ишлаб чиқариш жараёни нафақат ички бозор талабини қондириш, балки экспорт салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Корхона томонидан йилига 12 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланиши ҳисоб-китоб қилинган. Шу сабабли ҳам лойиҳанинг ишга тушиши натижасида туманнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши янада тезлашади.

Мазкур лойиҳалар туман учун муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, улар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026