14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Жамият 👁 382

“Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг дастури ташкил этилди

“Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг дастури ташкил этилди

2024 йил 6 ноябрь куни Амударё туманидаги 82-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг дастури ташкил этилди. Тадбир Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўтказилди ва унда тумани ҳокимининг ўринбосари Гўзал Собурова, марказ директори Ғуломжон Дуйсенбаев ҳамда марказ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилотлчилар томонидан марказнинг асосий вазифалари ва ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, фуқароларни қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларга ҳуқуқий ечимлар таклиф қилинди.

Тадбир давомида туманда яшовчи фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилиб, жавоблар олиш имконига эга бўлдилар. Улар марказнинг асосий йўналишлари ва амалга оширадиган ишлари ҳақида маълумотлар билан танишдилар.

Тадбир давомида марказнинг маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этиш шўъбаси мудири, бош ижтимоий ходим Баҳриддин Турабаев маҳаллада аҳолига қулай шароит яратиш, ижтимоий ёрдамни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушган оилалар билан ишлаш шўъбаси мудири Ҳамиджон Нарбаев эса аҳолининг заиф қатламларига ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ҳамда келгусида режалаштирилган ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Иштирокчилар марказнинг ижтимоий тўловлар шўъбаси бўйича бош мутахассис Сирожиддин Жумабаевнинг ижтимоий тўловлар тартиби, уларни тўлаш жараёни ва аҳолини қўллаб-қувватлашдаги роли ҳақидаги тақдимотини ҳам қизиқиб тингладилар.

Марказнинг болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Жаҳонгир Холмуродов эса коучинг иштирокчиларига болаларнинг ижтимоий ҳимояси, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қийинчиликларга дуч келган оилалар билан ишлаш жараёни ҳақида маълумотлар берди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси мудири Муроджон Болтаев эса имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай муҳит яратиш ҳамда уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга марказнинг турли фаолият йўналишлари, жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва ёрдам бериш механизмлари ҳақида кенг турда маълумотлар берилди. Шунингдек, фуқароларнинг кундалик ҳаётида дуч келадиган ижтимоий муаммоларга ечим топиш мақсадида иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди. Бу хизматлар аҳолининг турли гуруҳлари, жумладан, болалар, кекса ёшдаги шахслар ва ногиронлиги бор кишиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани билан ниҳоятда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга марказ директори Ғуломжон Дуйсенбаев томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларга қизиқиши учун миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, 10 нафар фуқарога эсдалик совғалари топширилди, бу эса марказнинг фуқароларга нисбатан эътибори ва эҳтиромини амалда намоён қилди.

“Инсонга хизмат – олий қадрият” шиори остидаги ташкил қилинган коучинг аҳолининг ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжини қондиришда ва бу борадаги билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этиб, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019