Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди
Кейинги йилларда иқтисодий ўсиш натижасида аҳолининг моддий ҳолати яхшиланиб, транспорт воситалари сони ҳам кескин ортиб бормоқда. Бугунги кунда кўплаб оилалар ўз шахсий автомобилига эга бўлишни истайди, бу эса йўллардаги транспорт воситалари оқимининг ўсишига сабаб бўлади. Ўз навбатида транспорт воситалари сонининг ортиши йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммосини ҳам ўртага қўяди. Шу сабабли, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳар бир ҳаракат иштирокчиси ва жамият учун катта аҳамиятга эга.
Йўл ҳаракати қоидалари ҳар бир қатнашчи учун йўлдаги ҳаракатни тартибга солиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу қоидалар ҳаракат қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб, уларнинг ўзини тутиши бўйича аниқ йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беради. Ҳар бир фуқаро йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш билан нафақат ўз ҳаёти, балки бошқа инсонларнинг ҳам ҳаётини ҳимоя қилади. Тартибли йўл ҳаракати жамиятнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсиши учун муҳим шарт-шароит яратади. Бундай қоидалар йўллардаги тирбандликлар, шошилинч ҳолатларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Тартибсиз ва қоидаларга асосланмаган йўл ҳаракати эса турли ноқулайликлар, инсонларнинг жароҳат олиши ва ҳатто вафот этиши, транспорт воситалари ва йўл инфратузилмасига моддий зарар етиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг йўл-патруль хизмати ходимлари ҳам доимий равишда ўз вазифаларини сергаклик билан бажариб, мунтазам равишда рейд тадбирларини ташкил қилиб келмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳаракат қатнашчилари йўл белгилари ва светофорлар ишораларига қатъий риоя қилишлари лозим. Бундан ташқари, транспорт воситалари ўзаро масофани сақлаши, ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бериши, тезликни белгиланган меъёрларда ушлаши зарур. Махсус устуворликка эга транспорт воситаларига йўл бериш ҳам ҳар бир ҳайдовчининг асосий вазифаларидан биридир. Йўлда пиёдалар ва бошқа ҳайдовчилар билан мулоқот қилиш маданияти ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Йўл-патрул хизмати ходимлари йўлларда тартибни назорат қилиб, қоидаларнинг бузилишига қарши чоралар кўрадилар. Уларнинг асосий вазифаларига йўллардаги ҳаракатни назорат қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳужжатларни текшириш ва қонунбузарликларни бартараф этиш кабилар киради. Ҳар қандай тартиб бузиш ҳолатларида йўл-патрул хизмати ходимлари ҳаракат қатнашчиларига қоидаларни тушунтириш ва уларни жавобгарликка тортиш ваколатига эгадир.
Ўз навбатида ҳар бир транспорт воситаси эгаси ҳам йўл ҳаракатида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Улар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, транспорт воситасини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказиши, йўл белгиларига риоя қилиши ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим. Ҳайдовчилар йўлдаги ҳолатларга доимо диққатли бўлиб, хавфсизлик камарларини тақиши ва тезликни меъёрда ушлашлари керак.
Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари ҳам ҳайдовчиларни қоидаларга риоя қилишга чақириш, ҳужжатларни текшириш ва йўл ҳаракати тартибини назорат қилишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Шу ўринда йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини амалдаги қоидаларга риоя қилишга, транспорт воситаларини бошқаришда диққатни жамлаб, телефондан фойдаланмаслик, йўл белгилари ва светофор ишораларига қатъий риоя қилишга чақирамиз. Зеро, йўл қоидаси – умр фойдасидир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶