14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Жамият 👁 355

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ “ЕТТИЛИГИ” “КАМБАҒАЛЛИКДАН — ФАРОВОНЛИК САРИ” ҒОЯСИ АСОСИДА АҲОЛИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ “ЕТТИЛИГИ” “КАМБАҒАЛЛИКДАН — ФАРОВОНЛИК САРИ” ҒОЯСИ АСОСИДА АҲОЛИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Муҳтарам Президентимиз мамлакатимизда камбағалликка қарши самарали курашиш мақсадида ўзининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистонни ижтимоий давлат тамойили асосида қуриш” деган устувор мақсадни белгилаб, “Камбағалликдан – фаровонлик сари” ғоясини илгари сурган эди. Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамлар турмуш даражасини ошириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Юртбошимиз айтганидек, ижтимоий давлат, бу — энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир.

Жорий йилнинг 26 сентябрь санасида Амударё туманининг Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини “еттилиги” аъзолари – фуқаролар йиғини раиси Мадамин Казаков, ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова, маҳалла хотин-қизлар фаоли Сайёра Карабаева, ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Рўзметов, профилактика инспектори Пирбой Ауезов, ижтимоий ходим Мавлуда Қаландарова ҳамда солиқ инспектори Равшан Ариковлар кенг аҳоли вакиллари билан учрашиб, маҳалла ҳудудида камбағалликни қисқартириш, одамлар турмуш даражасини ошириш мақсадида “Камбағалликдан ­– фаровонлик сари” ғоясини ҳар бир фуқарога, ҳар бир хонадонга ҳамда оилага етказиш мақсадида мурожаат билан чиқдилар.

Тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтган учрашув тадбирида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадамин Казаков раҳбарлигидаги “маҳалла еттилиги” аъзолари ўз мурожаатларида сўнгги йилларда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи оғир турмуш шароитида кун кечираётган, ўзгалар кўмагига муҳтож аҳоли вакилларининг турмушига фаровонлик олиб киришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси амалда намоён бўлаётганини алоҳида таъкидладилар.

Аввало шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан аҳолининг турмуш шароитлари уйма-уй кириб бориб, муфассал ўрганилиб, хатловдан ўтказилди. Ушбу хатлов асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли рўйхати шакллантирилди. Эндиликда маҳалладаги камбағал оилалар, ким нимага муҳтож, уларга қандай ёрдам турларини кўрсатиш мумкин, барча-барчаси билан манзилли ишлаш имконияти яратилди. Бу эса ҳар бир муаммоли хонадон, оила ва фуқаро билан алоҳида дастур асосида манзилли ишлаш орқали муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал қилиш имкониятини янада оширди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг аҳолига мурожаатида маҳаллада ишсизликни бартараф этиш, ёшлар муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган вазифалар кўлами, тадбиркорликни янада ривожлантириш, камбағал оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш, уй-жойга муҳтож аҳоли вакилларига янгидан иморат қуриб бериш, ҳудуддаги хонадонлар атрофини, бутун маҳалла ҳудудини кўкаламзор гўшага айлантириш масалалари илгари сурилди.

Бундан ташқари, аҳолининг ободонлаштириш ва тозалик билан боғлиқ муаммоларини жойида бартараф этиш “маҳалла еттилиги”нинг доимий диққат-марказида туриши, йил бошидаги хатловга кўра аниқланган, чет элга ишлашга кетган маҳалланинг 45 нафар фуқароси билан “маҳалла еттилиги”нинг доимий алоқаси йўлга қўйилгани боис, уларнинг 18 нафари уйларига қайтгани ва миграциядан қайтганларни манзилли равишда иш билан таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар бундан кейин ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Шу билан бирга, “маҳалла еттилиги”нинг мурожаатида “Хорижга иш –маҳалладан” тамойилига кўра, аҳолини шартнома асосида яхши ҳақ тўланадиган ишларга тартибли тарзда юбориш бўйича манзилли режалар ишлаб чиқилгани, уларнинг тил ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш учун сарфланадиган харажатлари қоплаб берилиши, меҳнатга яроқли аҳоли ўртасида яхши даромад олиш, яхши яшашга интилиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, томорқадан фойдаланиш ҳаракатларини ривожлантириш орқали камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, уларга имтиёзли кредит ва субсидиялардан фойдаланиш маданиятини ўргатишга эътибор янада кучайтирилиши қайд этилди.

 Шунингдек, маҳаллада ўтган давр мобайнида 15 нафар аёлга имтиёзли кредит ва субсидиялар берилгани, 26 нафар йигит-қизнинг ташаббуслари қўллаб-қувватлангани, 8 та оиланинг олий таълим муассасасида таҳсил олаётган фарзандларига шартнома пуллари тўлаб берилгани, 66 нафар хотин-қиз ва 39 нафар ёшнинг бандлиги таъминлангани алоҳида эътироф этилиб, бу борадаги ишлар аҳоли иштирокида бундан кейин ҳам янгича мазмунда давом эттирилиши, аёл-қизлар ва ёшларни касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш, ҳудуддаги тадбиркорлар, ишбилармонлар билан кўпроқ мулоқотни йўлга қўйиш, томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини ошириш эътибор марказидаги масала бўлиб қолиши учрашув иштирокчиларига манзур бўлди.

Жорий йилда илк маротаба “камбағал оилалар портретияратилгани учрашув иштирокчилари томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Хусусан, бу борада маҳаллада 10 та оила танлаб олиниб, бу оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш чоралари кўрилаётгани, энг аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли жорий йил охиригача маҳаллада бирорта ҳам камбағал оила қолмаслиги ҳақидаги ишлаб чиқилган чора-тадбирлардан маҳалла фуқаролари мамнун бўлдилар.

Аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга интилиш, бунинг учун уларга имтиёзли кредит ва субсидиялардан фойдаланиш маданиятини ўргатиш, бугун ишсиз, кимнингдир кўмагига муҳтож ўтирган фуқароларга эртага иш ўринлари яратиши учун шароитлар яратиш, маҳалла аҳлини ишли қилишга қаратилган “маҳалла еттилиги” аъзоларининг мурожаати учрашув иштирокчиларини янада жипслик билан ҳаракат қилишга, Фаровон маҳалласини камбағалликдан, ишсизликдан холи, обод ва фаровон гўшага айлантиришга ҳақиқий чорлов бўлди.

Равшан Баҳромов

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019