14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Жамият 👁 315

40-СОНЛИ МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

40-СОНЛИ МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мактаб – бу илм ва маърифат ўчоғи, маънавият ва зиё масканидир. Бу ерда болалар нафақат фанларни ўрганадилар, балки ҳаёт учун зарур бўлган муҳим кўникмалар ва қадриятларни ҳам эгаллайдилар. Мактабнинг асосий вазифаси – шахсни комил инсон сифатида тарбиялаш, унинг ижтимоий ва интеллектуал ривожланишига кўмаклашишдир. Мактаб бағрида болалар ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини намоён қиладилар ва ҳаётнинг турли соҳаларида муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган асосларни яратадилар. Мактаб нафақат таълим олиш йилларида, балки инсоннинг бутун ҳаёти давомида унинг ривожланишига таъсир кўрсатади ва келажакдаги муваффақиятлари учун пойдевор яратади. Шу боис, ким қайси ёшда, қандай лавозимда бўлмасин, ўзи таҳсил олган мактаб сари ҳаяжон билан талпинади.

Амударё туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1984 йилнинг 1 сентябрида иш бошлаган бўлиб, минглаб ўқучилар учун ҳаётбахш зиё маскани вазифасини ўтаган ва ўтаб келмоқда. Жорий йилда ушбу таълим маскани иш бошлаганига 40 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта тадбир ташкил қилинди. Тадбирга узоқ йиллар ушбу доргоҳда ёшларга таълим-тарбия бериб, айни кунларда нафақада кексалик гаштини сураётган фахрий ўқитувчи ва мураббийлар, ушбу муассаса остонасидан учирма бўлиб, халқ хўжалигинининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб, эл-юрт эътирофига сазовор бўлган битирувчилар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.

Иштирокчилар мактаб ҳовлисида тантанали тарзда кутиб олинди.

Фаоллар залида бўлиб ўтган учрашувда сўзга чиққанлар ушбу таълим муассасасининг туманимиз ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва бу масканда фаолият юритган даврлари ҳақида илиқ таассуротларини ёдга олдилар.

Мактаб ташкил қилинганидан буён унга Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Арслон Камолович Ниёзов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббий Қодирберган ҳожи Жумамуратов, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Аҳмад Машарипов ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ўғилжон Якубовалар раҳбарлик қилишган. 2004 йилнинг январь ойидан бери мактабни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси Санобар Хўжамуротова бошқариб келмоқда.

Унинг раҳбарлигида мактаб нафақат ўқувчилар сони, балки таълим сифати ва самарадорлиги, кадрлар салоҳияти, ўқувчилар эришаётган натижалар ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи бўйича туманда етакчи таълим даргоҳларидан бири бўлиб келмоқда.

Ҳозирда мактабда 1 минг 614 нафар ўқувчи таҳсил олади ва уларга 110 нафар ўз касбининг усталари бўлган малакали ўқитувчилар дарс беришади. Уларнинг 26 нафари олий  ва 36 нафари 1-тоифали, 13 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларининг барчаси хорижий тилни ўқитиш бўйича халқаро ва унга тенглаштирилган сертификатга эга юқори малакали педагоглардир. 2023-2024 ўқув йилида мазкур мактабнинг 53 нафар ўқувчилари чет тили фанидан халқаро ва унга тенглаштирилган сертификатга эга бўлиб, туманда етакчилик қилди. Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида ҳам 40-сонли мактаб жамоаси 3 йилдан буён туманда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

Ўтган ўқув йилида 11-синфни тамомлаган ўқувчиларнинг 114 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, ўртача 98,4 балл тўпладилар ва бу борада туманда энг илғор мактаблар учлигидан жой олдилар.

Шунингдек мактаб жамоаси ва ўқувчилари олимпиадалар ва турли танлов ҳамда беллашувларда, мусобақаларда ғолиблар сафидан жой олиб, юқори натижаларга эришмоқдалар. Жумладан, “Зукко китобхон”, “Турон театри”, “Беш ташаббус олипиадаси” каби танловларда эришилган юқори натижалар мактаб рейтингининг янада ошишида муҳим омил бўлмоқда.

Яқиндагина мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Иқбол Юсуфова “Йилнинг энг яхши ўзбек тили фани ўқитувчиси” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи ўринни эгаллагани, шунингдек мактабнинг икки нафар 4-синф ўқувчилари Президент мактабига қабул қилингани билан мактаб жамоаси ҳақли равишда фахрланишади.

Бу каби ютуқлар мактаб ўқитувчилари ўртасида соғлом рақобат муҳити мавжудлиги, раҳбариятнинг педагоглар билан ишлашиш ва уларни рағбатлантириш борасида тўғри стратегияни йўлга қўйгани ҳамда ўқувчиларнинг билим олишга чанқоқлиги, жамият ҳаётида фаол иштирок этишга бўлган интилишларининг ёрқин мисолидир.

Фахрий ўқитувчилар ва собиқ ўқувчиларнинг илиқ дил изҳорлари учрашувга ташриф бурганлар кўз олдида олис ва яқин ўтмиш манзараларини қайта гавдалантирди.

Чиндан ҳам, мактабнинг инсон камолотидаги ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. У инсоннинг шахсий ва касбий ривожланишида муҳим восита бўлиб, келажакдаги муваффақиятларига йўл очади. Мактаб – бу маърифат ва билимнинг чироғи, жамиятнинг келажаги учун пойдевор қўйладиган, ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва бошқа муҳим фазилатларга ўргатадиган маскандир. Бу масканда устоз ва мураббийлар ўз шогирдларига билим бериш билан бирга уларни ҳаётга тайёрлайдилар ва шахс сифатида ривожланишига ёрдам берадилар. Шу сабабли ҳам мактабларнинг давлат ва жамият учун аҳамияти беқиёс, ўқитувчи ва мураббийларнинг эса эл-юрт олдида ҳамиша қадри баланддир.

Амударё туманидаги 40-сонли мактаб ҳам мана шундай зиё ва маърифат ўчоғи, таълим ва тарбия масканидир. Ишонамизки, яна юз йиллар, балки ундан-да кўпроқ вақт мобайнида ушбу таълим масканидан минглаб, ўн минглаб битирувчилар учирма бўладилар ва улар ҳам юрт тинчлиги ва тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб, устозларининг юзини ёруғ қиладилар, таълим масканларининг номларини янада юксалтирадилар.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019