22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:26
Жамият 👁 353

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 109 ТА КОРХОНА 595 ТА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТДИ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 109 ТА КОРХОНА 595 ТА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТДИ

Сўнгги йилларда Амударё туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан аҳолининг иш изловчи ва иш билан банд бўлмаган қатламини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказиш, унда барча тоифадаги иш изловчи аҳоли вакиллари иштирок этишлари учун шароит яратиш, ўз касби ва лаёқатига мос ишга жойлашишларига кўмаклашиш, ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими биносида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида ҳам бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона ва ташкилотларнинг масъул мутахассислари иш изловчиларга зарур маълумот ва тавсияларни тақдим этдилар.

Ярмаркада Амударё туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Абат Жумамуратов, Амударё тумани ИИБ ходими Илхом Абутов, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари, шунингдек, 102 нафар ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда битирувчи ёшлар қатнашдилар.

Тумандаги 109 та корхона ва ташкилотларда мавжуд 595та бўш иш ўринлари таклиф этилган ярмаркани Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди.

Ярмаркада 2-сектор раҳбари, Амударё туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Абат Жумамуратов сўзга чиқиб, иштирокчиларга ўзларига мақбул келган иш ўринлари билан танишиб, ишга жойлашишларида улар танлаган иш ўринлари ҳақида масъул мутахассислар яқиндан ёрдам беришларини, агар зарур бўлса ҳуқуқий томондан йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъкидлади. Шунингдек, туман прокурори ўзига бириктирилган, яъни оталиққа олинган ишсиз ёшларнинг доимий ишга жойлашишлари учун иш берувчилар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилишини, ишлаш истагида бўлган ҳар бир ёш эътибордан четда қолмаслигини алоҳида қайд этди.

Меҳнат ярмаркаси жараёнида иштирокчиларга Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хоҳловчиларни хорижий давлатларга ишга жойлаштириш, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар, жумладан, видеороликлар, баннерлар, брошюралар, буклетлар ҳам ташкил қилинди.

Тадбирда ўзини-ўзи банд қилиш орқали доимий даромадга эга бўлиш ниятида бўлган 16 нафар ишсиз хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида субсидияга дазмол, мотоблок ва бошқа уй-рўзғор буюмлари ҳамда аёллар гўзаллик салони учун асбоб-ускуналар, тикув машиналари берилди ҳамда уларнинг бандлиги таъминланди.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига қарашли Қипчоқ овулида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш масканида 3 ойлик ўқув курсини битирган 10 нафар ишсиз хотин-қизларга эса тикувчилик йўналиши бўйича сертификатлар топширилди ва уларга ушбу йўналишда субсидия асосида тикув машиналари олишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Ярмаркада 35 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, шундан 15 нафари хотин-қизлар, 9 нафари ёшлар, 9 нафари олий таълим муассасаси битирувчиларидир. Шунингдек, 5 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди, улардан 2 нафари ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланади. 4 нафар фуқаро эса касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.

Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан бўш иш ўринлари бўйича 23 нафар фуқарога, ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича 26 нафар фуқарога, хорижий давлатларда ишга жойлаштириш бўйича 14 нафар фуқарога, меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича эса 19 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар, керакли маълумот ва тавсиялар берилди. Шунингдек, чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатларда қатнашиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида ҳам зарур тушунча ва маълумотлар тақдим этилди.

Рашид Салаев, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026