12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 375

МАҲАЛЛАЛАР ҚИЁФАСИДА ОБОД ВА ФАРОВОН ВАТАН МУЖАССАМ

МАҲАЛЛАЛАР ҚИЁФАСИДА ОБОД ВА ФАРОВОН ВАТАН МУЖАССАМ

Маҳалла – меҳр-оқибат, одамийлик, хайр-саховат ва яратувчанлик гўшаси. Унинг бағрида қалбларида улуғвор ниятлар қулф урган халқ яралади, миллат фарзандлари камол топади. Оиламиз остонасидан бошланадиган қадамларимиз энг аввал ана шу табаррук, биз учун ҳамиша муқаддас гўшадан қувват олади. Шу боис, бизни ҳар куни оҳанрабодек бағрига чорлаб тургувчи маҳалламиз тоғдай суянч, кўнгилларимизга хотиржамлик бахш этиб, янги марралар сари руҳлантириб тургувчи ота макон! Унинг ободлиги, фаровонлиги – оиламизга, ҳаётимизга зийнат бағишлайди. Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонда маҳаллалар мавқеини такомиллаштириш борасидаги қатор Фармон ва Қарорлари моҳиятида ҳам маҳаллалар ободлиги – оилалар фаровонлиги, мамлакат тараққиётининг кафолати, деган чуқур маъно-мазмун мужассам.

Ҳақиқатдан ҳам ҳаётдан рози, оиласидан, ўтаётган ҳар бир кунидан кўнгли хотиржам инсон ҳар қандай вазиятда ҳам она Юрт келажагига, тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшайди.

Мамлакатимизда маҳалла институтининг шаклланиш жараёнини кўпчилик мустақиллик даври эврилишлари билан боғлашади. Аслида ҳам шундайми? Аслида эса барча миллат вакиллари битта жамоа бўлиб, аҳил-иноқликда, бири-бирининг мушкулига елка тутиб яшаш анъаналари минг йилларга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам “Маҳалла – қадриятлар бешиги”, “Маҳаллам – олтин остонам”, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” каби халқ закоси билан яралган ҳикматларнинг ҳамиша қадри баланд.

Кўплаб хориж давлатлари экспертлари томонидан “юксак инсоний фазилатларни ўзида мужассам этган ижтимоий тузилма” сифатида эътироф этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари мустақиллик йилларида халқ ишончи ва орзу-интилишларининг чинакам ҳомийсига айланди. Бугунги кунда авваллари мамлакат даражасида ҳал этиладиган муаммолар бевосита халқ иштирокида, маҳаллада ҳал этилаётганининг ўзи унинг энг халқпарвар, адолатли ижтимоий тузилмага айланганининг яққол далилидир.

Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмаси Амударё туман бўлими тасарруфидаги 49та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисининг ҳам ўзига хос ва бетакрор ҳаёт тарзи, анъана ва қадриятлари бор. Хусусан, ўзлари яшаб турган ҳудудларни обод ва фаровон гўшаларга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли 49та ОФЙ ва МФЙларнинг барчасида “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари жорий этилиб, ана шу асосда иш юритилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Биргина “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг ўтган 8 ойида аҳоли яшаш манзилларида 185 минг туп мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиб, халқ ҳашари орқали ҳар бир маҳалладан иккитадан эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари сифатли таъмирлаб берилди.

Маҳаллалар мавқеини янада такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар эса аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, ҳар бир маҳаллага биркитилган давлат органлари вакиллари халқ орасига кириб бориб, “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишлари натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан маҳалла–сектор–туман кесимларида амалга ошириладиган вазифалар бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларда белгиланган вазифалар ижросини муваффақиятли таъминлашмоқда.

Маҳаллалардаги 38 минг 76 та хонадоннинг 33 минг 698 тасида ўз томорқа хўжалиги мавжуд бўлиб, томорқа ер эгалари 4 минг 332 гектар майдонда деҳқончилик қилишади. Маҳаллаларга биркитилган давлат органлари ходимлари эрта баҳорданоқ аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишларини таъминладилар, озуқабоп экинлар жойлаштирилишига, эҳтиёжманд оилаларга полиз ва сабзавот экинлари кўчатлари етказиб берилишига бош-қош бўлдилар.

Ўзбекистондаги илғор маҳаллалар тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўзининг ижобий натижасини берди. Хусусан, Истиқлол маҳалласи тажрибаси асосида маҳалла баланси шакллантирилиб, “Омбор дафтари” ишлаб чиқилди ва Амударё тумани бўйича 5810 нафар ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Уларга ўз тадбиркорлик йўналишларини ташкил этишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, касбга ўргатиб, доимий ва мавсумий иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Амударё туманидаги 49 та ОФЙва МФЙларнинг ҳар бирига ажратилган 500 млн сўмлик маблағ ҳисобидан 224 та мақсадли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, шу кунга қадар 224 лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Шунингдек, 39та маҳаллада трансформатор, электр таъминотини яхшилаш мақсадида СИП кабель, ичимлик суви ва табиий газ қувурини тортиш, инфратузилма иншоотларини таъмирлаш, 49та маҳаллаларнинг барчасига сип кабеллар, шунингдек, 30 та маҳалла ҳудудига кузатув камераларини ўрнатиш, 28та маҳалла ҳудудига тунги ёритгичлар, пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 26 декабрдаги “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли тумандаги жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғидан 10 фоизини маҳаллалар ҳисоб рақамига ўтказиш жорий қилиниб, 2024 йилнинг 8 ойи давомида 1,65 млрд сўм маблағ маҳаллалар ҳисоб рақамига ўтказиб берилгани кўплаб ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этиш имконини берди.

Ўзбекистондаги илғор маҳаллалар тажрибалари асосида маҳаллалар фаолиятига изчил татбиқ этилаётган “Дилбулоқ”, “Нодирабегим” дастурлари асосида ҳар бир маҳалланинг ўз ижро платформаси ташкил қилиниб, унга хонадон, оила ва аҳоли сони киритилмоқда. Мақсад – “Маҳалла еттилиги”нинг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ва шу орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш.

Шунингдек, “Сайҳунобод тажрибаси” бўйича барча овул ва маҳаллаларда кўргазмали семинарлар, миллий қадриятлар урф-одат ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтириш, тўй-маросимларни исрофгарчиликларсиз, ихчам ўтказишга қаратилган салкам 400га яқин ошкора мулоқот тадбирлари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу каби тадбирларга бир неча минг нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Амударёликлар учун “Уйчи тажрибаси”нинг амалий ижросини таъминлашга қаратилган ишлар ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Унга кўра, уйма-уй кириб бориб, хатловдан ўтказилган 18 ёшдан 60 ёшгача аҳолининг 77,5 фоизининг яшаш тарзи пухта ўрганилди ва 1018 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. 189нафар фуқаро эса касбга ўқитилди, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредит маблағлари олишларида кўмаклашилди ва ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида деҳқончилик қилишлари учун ер берилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш, “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларнинг касб-ҳунар ўрганишларини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Хулоса қилиб айтганда, амударёликлар учун бугунги маҳалла – имкониятлар, истиқболли режалар ижроси учун ташланган эзгу қадамларни қўллаб-қувватловчи ва халқнинг ҳаётдан рози яшашини таъминлашда энг фидойи, жонкуяр тузилма сифатида тобора яққолроқ намоён бўлиб бормоқда. Зеро, бугунги Маҳалла қиёфасида тобора обод ва фаровонлашиб бораётган Мустақил Ватанимиз келажаги мужассам!

Алишер Юлдашев, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026