15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:00
Жамият 👁 370

Амударё туманида қурувчилар касб байрами кенг нишонланди

Амударё туманида қурувчилар касб байрами кенг нишонланди

Янги Ўзбекистоннинг мафтункор ва жозибали қиёфасини яратиш ишларининг самарадорлигини қурувчилар меҳнатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қурувчи-бунёдкорларнинг олийжаноб меҳнати билан барпо этилаётган янги турар жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари мамлакатимиз кўркига кўрк қўшиб, ҳаётимиз фаровон бўлишига хизмат қилмоқда.

Амударё туманидаги “Хон” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимга моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари таклиф қилинди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов туманимиздаги бунёдкорлик ишларига салмоқли ҳисса қўшаётган заҳматли қурилиш фидойилари, соҳа фахрийларини касб байрами билан табриклаб, уларга эзгу тилакларини билдирди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан Амударё туманида ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш соҳасидаги бу жараён нафақат овул ва маҳаллаларимизнинг қиёфасини ўзгартирди, балки одамлар ҳаётига ҳам ўзгача мазмун-моҳият бағишламоқда. Айниқса, аҳолини арзон ва қулай турар жойлар билан таъминлаш бўйича мақсадли дастурлар доирасида намунали кўп қаватли уйлар, маданият ва санъат марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар қуриляптики, бу бунёдкорлик ишлари ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга ҳам хизмат қиляпти. Албатта, ушбу имкониятлар мамлакатимизда амалга оширилаётган инсонпарвар ислоҳотларни ўзида акс эттиради.

Тантанали тадбирда, ўз иш фаолияти давомида юқори самарадорликка эришаётган бир қатор қурилиш, лойиҳа, пудратчи, буюртмачи ташкилотлар муассасалари ҳамда уларнинг фидойи ишчи-ходимлари туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Амударё туманининг янада обод ва фаровон бўлишига ҳисса қўшиб келаётган соҳа фидойилари томонидан мазкур йилда ҳам режага кўра кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда туман бўйича жами 58та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Инвестиция дастури доирасида Беруний маҳалласи ҳудудидаги 31-сонли мактабнинг эски 330 ўринли биносини реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилот “Sanjar Diyor building” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу дастур доирасида Жумур овул маҳалласи ҳудудидаги 48-сонли мактабга қўшимча 240 ўринли бино ва спорт зал қуриш бўйича пудратчи ташкилот “Жумуртов тех таъмир сервис” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Бўз солма маҳалласи ҳудудида янгидан сув иншоотини қуриш ва 30 км узунликдаги ичимлик сув тармоқларини тортиш бўйича пудратчи ташкилот “Тупроққалъа махсус қурилиш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек, бунёдкорлик ишлари Қорамон маҳалласида ҳам амалга оширилмоқда. Пудратчи ташкилот “Mang‘it invest maksimum” МЧЖ томонидан мазкур ҳудудда янгидан 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш ишлари олиб бориляпти.

Таъкидланганидек, жонажон ватанимизнинг янги қиёфасини барпо этиш ва юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг меҳнатини ҳеч нарса билан баҳолаб бўлмайди.

Соҳа фидойиларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида туманимизнинг таниқли эстрада хонандалари томонидан тақдим этилган концерт дастури байрамга янада завқ бағишлади.

Фурсатдан фойдаланиб, қурилиш соҳасининг қадрли вакилларини касб байрами билан яна бир бор табриклаймиз. Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва ҳудудлар ободлиги йўлида олиб бораётган шарафли вазифани бажаришда сизларга куч-қувват, улкан ғайрат ва шижоат тилаймиз.

Р.Абдуллаев, Амударё тумани ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар,

коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019