12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Сиёсат 👁 449

Депутатлар иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди

Депутатлар иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди

2024 йил 9 август куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан йиғилиш ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Йиғилишда Амударё тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар туман Кенгаши раҳбарлари, туман тижорат банклари раҳбарлари, “Маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Жалменов қатнашди ва нутқ сўзлади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигига белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда туманга бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Жалменов туманда иқтисодий ўсиш суръатларини янада тезлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан белгиланган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масала бўйича Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, туманда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги қарорига асосан жорий йилда жами 15 минг 836 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилганини, бу бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Ўтган 6 ой давомида туманда Сайхунобод тажрибаси бўйича ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали 2 минг 107 нафар фуқарога 29,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари йўлга қўйилган.

Уйчи тажрибаси асосида туман ҳокими тадбиркорлик ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиб, апрель-июнь ойларида жами 8 марта учрашувлар ўтказган ҳамда 60дан ортиқ тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланган.

Уйчи тажрибаси асосида 18-30 ёш оралиғидаги 38 минг 390 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, улар орасидан ишсизларининг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳам барча йўналишлардаги ишлар узлуксиз давом эттирилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича самарали натижаларга эришилиши учун зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.

Шундан сўнг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 78-сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Дастлаб Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов Амударё туманида 2024 йил 6 ой давомида бюджетга тушумларни таъминлаш ва “Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, бюджетга тушумларни таъминлаш бўйича 2024 йилнинг биринчи ярми учун 23 млрд 221,3 млн. сўм режа графиги белгиланган бўлиб, амалда 23 млрд 685 млн. сўм, яъни режага нисбатан 102 фоиз миқдорида, бюджетга қўшимча 463,7 млн. сўм ортиғи билан тушум таъминланган. Бюджет тушумлари 2023 йилнинг мос даврига солиштирганда 133,1 фоизга ўсган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Қувонч Есенбеков бюро томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойида амалга оширилган ишлар хусусида, Кенгашнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Музаффар Ешчанов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ўтказиш бўйича Амударё туманидаги округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия қилиш масаласида ахборот берди.

Амударё тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова депутатларга хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, “Аёллар маслаҳат кенгаши”га келиб тушган хотин-қизларнинг мурожаатларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтарининг” 1-тоифасига киритиш бўйича таклиф билдирди.

Шунингдек, сессияда Амударё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов туман маҳаллий бюджети параметрларида кўзда тутилган харажатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича, туман ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси Жаҳонгир Йўлдошов маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш масалаларида таклифлар киритди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, таклифлар тингланди ҳамда фаол муҳокамадан кейин халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026