20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 20:55
Жамият 👁 296

Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган ва 2021 йил 16 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, 2021 йил 21 декабрда Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга молиявий ёрдам ва солиқ имтиёзлари бериш кўзда тутилган.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратиб келинади. 14 май куни бўлим биносида ўтказилган меҳнат ярмаркаси ҳам айнан шу тоифа шахсларни ишга жойлаштиришда муҳим восита бўлди.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида 39 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 339 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Айтиш жоизки, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашуви ва ижтимоий фаоллигини таъминлашда уларнинг иш билан банд бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Бандлик ҳар бир инсоннинг ўзини намоён қилиши ва жамият учун керакли эканлигини ҳис қилиши учун ниҳоятда зарурдир. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор давлат дастурлари амалга оширилмоқда. Бу дастурлар имконияти чекланган юртдошларимизга иш топишда, касб-ҳунарга ўқишда ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда имтиёз ва амалий ёрдамлар беришни кўзда тутади. Иш берувчиларга ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидиялар ва солиқ имтиёзлари берилиши эса уларнинг ишга киришини янада осонлаштиради.

Амударё туманида ўтказилган меҳнат ярмаркаси орқали 16 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, шундан 2 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Шунингдек, 4 нафар ногиронлиги бўлган шахслар қайта тайёрлов курсларига ўқишга жалб қилинди.

Бу каби меҳнат ярмаркалари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган меҳнат ярмаркалари нафақат иш изловчилар, балки муассаса, корхоналар ва ташкилотлар учун ҳам фойдали бўлмоқда. Чунки ярмаркалар воситасида иш берувчилар ўз жамоаларига янги ва қобилиятли ходимларни танлаб олиш имкониятига эга бўлишди. Энг муҳими бу каби тадбирлар иш берувчилар ва иш излаётганларни учраштирувчи муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026