20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 20:56
Жамият 👁 436

Намунали ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигининг “Ташаккурнома”си топширилди

Намунали ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигининг “Ташаккурнома”си топширилди

Ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, халқининг тинчлиги ва омонлиги унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилинади. Шундай экан, миллий армияси қудратли, унинг сафида хизмат қилаётган аскарлари фидойи бўлган мамлакатда тинчлик ҳукм суради, тараққиёт ва ривожланиш бўлади.

Бугун Миллий Армиямиз сафида ўз йигитлик бурчини шараф билан ўтаётган ҳар бир юртдошимизга “Ватаннинг мустаҳкам посбонлари” дея таъриф бериш мумкин. Зеро, улар келажаги буюк давлат қуришни ўз олдига улуғ мақсад қилиб қўйган миллатнинг, тараққиёт йўлидан илдам одимлаётган мамлакатнинг мудофааси учун тун-у кун оромидан кечиб хизмат қилмоқдалар.

Мана шундай жасур ва довюрак аскарлар орасидан ҳам энг фидойилари, яъни ҳарбий хизматчилар орасида намунали хулқи, ташаббускорлиги ва тиришқоқлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига махсус “Ташаккурнома” йўллаб, миннатдорчилик билдириш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигининг доимий анъанасига айланган.

Яқинда шу муносабат билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигининг “Ташаккурнома”ларини тантанали равишда топширдилар.

Манғит шаҳрида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий қисми маъмурияти туманнинг Дурунки маҳалласида жойлашган Эшмуродовлар хонадонига ташриф буюриб, оила бошлиғи Озод Эшмуродов ва турмуш ўртоғи Гуландом Ердошеваларга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигининг “Ташаккурнома”сини тантанали тарзда топширдилар ва фарзанди – ҳарбий хизматчи Оғабек Қўшмоновнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига омад тиладилар.

Маъсуллар туманнинг Дўрман овулига ҳам ташриф буюриб, шу овулда яшовчи Озодбой Яхшимов ва Раъно Сийтимоваларнинг хонадонида меҳмон бўлишди. Учрашув давомида уларнинг фарзандлари – ҳарбий хизматчи Диёрбек Яхшимовнинг довюраклиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги шижоати, жамоат ишларидаги фаоллиги алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда сўз олганлар ҳарбий хизматчининг ота-онаси ва устозларига, маҳалла-кўй ва барча яқинларига Ватан тинчлиги ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини асрашда фидойилик кўрсатаётган шундай аскарни тарбиялаб, вояга етказгани учун миннатдорчилик билдиришди.

Халқимизда “йигит омон бўлса, хавф-у хатар йўқ” деган ибора бор. Чиндан ҳам, Диёрбек каби довюрак, юрт тинчлигини ўз тинчи ва ормидан устун қўювчи ҳарбий  хизматчилар бор экан, юртимизда, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир хонадонда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суради.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Манғит шаҳридаги ҳарбий қисм маъмурияти Холимбег овулидаги Кенжаевлар хонадонида ҳам бўлишиб, фарзандлари Нурбек Йўлдошевнинг ҳарбий хизматдаги ютуқлари, қатъий интизоми ва намунали хулқи учун унинг ота-онаси Ойбек Кенжаев ва Феруза Йўлдошеваларга миннатдорчилик изҳор қилиб, шахсан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони томонидан имзоланган “Ташаккурнома”ни тантанали тарзда топширдилар.

Ўз навбатида ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ҳам юксак эътибор учун Қўмондонлик масъулларига, ҳарбий қисм маъмуриятига миннатдорчилик билдириб, аскар отаси ва онаси бўлиш, айниқса, фарзандининг намунали хулқи ва фидокорона хизмати учун ташаккурнома олиш чинаккам шараф эканини эътироф этишди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026