12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 339

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Расул Зарикеев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Расул Зарикеев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

28 март куни Амударё туманининг Уйшин маҳалласи ҳудудидаги маданият марказида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Расул Зарикеев иштирокида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Фаҳриддин Юсупов, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, тумандаги барча корхона-ташкилотлар масъуллари, Қангли, Қумёп, Қипчоқ, Дарё бўйи ҳамда Уйшин овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ҳудудлардаги фуқаролар иштирок этдилар.

Қабул жараёнида эски трансформаторларни янгисига алмаштириш, ички йўлларни, кўприкларни таъмирлаш, боқча ва мактаб қурилиши, ер олиш масаласи, моддий ёрдам бериш каби долзарб масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, фуқаро Лола Ўтегенова фойдаланиб келаётган 8 сотих ерини ўз номига расмийлаштириб бериш ҳақида, Бекберган Кутлимуратов Уйшин маҳалласи ҳудудида янгидан қишлоқ врачлик пунктини ташкил этишда амалий ёрдам бериш масаласида, Карим Атажанов Уйшин маҳалласи катта йўлидаги учта кўприкни таъмирлашда амалий ёрдам бериш ҳақида мурожаат қилдилар. Шунингдек, фуқаро Фарход Бегмуратов ички йўлларни шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраб, Урозбой Айтбоев Уйшин маҳалласи ҳудудида давлат мактабгача таълим ташкиолтини ташкил қилишда, Фарҳод Бекчанов эса ҳудуддаги 75-сонли мактабга қўшимча синфлар ва спорт зали куриб бериш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдирлар.

Маҳаллада яшовчи Марям Давлетбаева даволаниши учун амалий ёрдам бериш, Мансур Юлдашев уй-жойи яқинидаги катта кучланишли электр симёғочни бошқа жойга кўчириш, Нодир Аметов эски трансформаторни таъмирлаб бериш ёки янгидан ўрнатиб бериш, Худаёр Балтабаев Қанли овулидаги ички кўчалар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли кўчаларга тош ётқизиб бериш ҳамда 67-сонли мактабга спорт зали ҳамда Қанжиғали аҳоли пунктига боғча қуриб бериш масаласида, фуқаро Хидирбой Артиков эса Уйшин маданият уйи ёнидаги электр устунларини алмаштириб бериш ҳамда пилла пулини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Сайёр қабул жараёнида турли масалалар юзасидан аҳоли вакиллари томонидан масъулларга жами 30 га яқин мурожаатлар йўлланди. Мурожаатлардаги айрим масалалар қабул жараёнининг ўзида ечимини топган бўлса, айрим масалалар бўйича фуқароларга тегишлича тушунтиришлар берилди, қолган масалалар бўйича ўрганиш ҳамда муаммоларни бартараф қилиш бўйича корхона-ташкилотлар масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат органлари ва корхона-ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан юзма-юз суҳбат қуриб, уларнинг муаммоларини ўрганиши ва бартараф этишга амалий ёрдам бериши инсонларнинг ҳаёт тарзининг яхшиланишига, давлат сиёсатига бўлган ишончининг янада ошишига хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026