22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:03
Жамият 👁 320

НУРОНИЙЛАР ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

НУРОНИЙЛАР ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Эзгулик, саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ойида кишиларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан биридир. Шундай қутлуғ кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда.

Амударёда ҳам туман ҳокимлиги томонидан ифторлик дастурхони ёзилиб, элдаги ёши улуғлар, меҳнат фахрийлари, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли, рўзадорлар таклиф этилди. “Нурота” кафесида бўлиб ўтган ушбу тадбирда “Ҳожи Эшон бобо” масжиди имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаев, “Бобо Рустам бобо” жомъе масжиди имом хатиби Ҳайитбой Айтековлар қатнашишди.

Ифторлик тадбирида тумандаги “Ҳожи Эшон бобо” масжиди имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаев маъруза қилиб, ушбу фазилатли ойда амалга ошириладиган савобли ишлар хусусида кенг тўхталди. Шу кунларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга хайр-саховат кўрсатиш, ногиронлар, беморлар, ёлғиз инсонлар ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олишдек эзгу амаллар кўпроқ бажарилаётганини айтиб, уларнинг савоби ҳақида сўзлади.

Бундай хайрли тадбирларнинг ташкил этилиши Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва саховат, тинч ва осойишта ҳаётни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш каби эзгу фазилатларни ўзида намоён этади.

Таъкидланганидек, муқаддас ислом динининг асосий улуғ рукнларидан бири Рамазон ойидаги рўза ибодатидир. Аллоҳ таоло бандалари учун ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, бу ибодатни исломнинг улуғ фарзлари қаторига қўшган. Рўза нафақат Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг умматларига, балки аввалги пайғамбарларнинг умматларига ҳам буюрилган. Рамазон рўзаси Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг, ҳижратнинг иккинчи йили шаъбон ойида фарз қилинган. Рамазон очлик, ташналик, нафсни қийнаш билан Аллоҳ таолога қурбат, тақво ҳосил қилинадиган буюк ойдир.

“Ҳожи Эшон бобо” масжиди имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаев бу муборак ойда қилинган хайрли, савобли ишларга бошқа ойлардагидан кўпроқ ажру-савоблар берилишини айтиб, шу кунларда илм-маърифатни бойитиш билан шуғулланиш ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга хайру-эҳсон қилишни кўпайтириш фазилатли ишлардан ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръони карим, Суннати набавий ва Ижмои уммат билан собит бўлган. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг саҳобалари, тобеинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор беришган, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган. Бу ойда ҳар қачонгидан сахийлик ва олийҳимматлилик кўрсатиб, фақир ва мискин одамларга садақа, эҳсон, таом улашишган, рўзадорларга ифторликлар уюштиришган.

Ифторлик дастурхони атрофида мамлакатимиздаги ўзгаришлар, бунёдкорликлар, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар тилга олинди. Шунингдек, сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, аҳамияти сингари мавзуларда ҳам дилдан суҳбатлашилди.

Тадбир сўнгида кексалар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровон ҳаёт, эзгу ва хайрли ишларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файз-у барокат тилашди ҳамда кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун масъулларга миннатдорлик билдиришди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026