12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Сиёсат 👁 385

Дарёбўйи ва Уйшин маҳаллалари аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Дарёбўйи ва Уйшин маҳаллалари аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, инсонларнинг узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муммоларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш мақсадида ҳудудларда давлат бошқарув органлари масъулларининг сайёр қабуллари ташкил этилиши йўлга қўйилган. Амударё туманида ҳам масъул раҳбарларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар билан учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

Режага асосан 24 февраль куни Дарёбўйи ҳамда Уйшин маҳаллалари аҳолиси иштирокида туман ҳокимлиги масъулларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, тумандаги корхона-ташкилотлар масъуллари, Дарёбўйи ва Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда мазкур маҳаллаларда яшовчи фуқаролардан турли масалалар юзасидан жами 26 та мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, Дарёбўйи маҳалласида яшовчи фуқаро юрак ишемик касаллиги билан, турмуш ўртоғи эса қон босими касаллиги билан касалланганлиги сабабли моддий ёрдам беришни, яна бир фуқаро юраги касаллиги, турмуш ўртоғи вафот этганлиги, ҳозирги кунда жарроҳлик амалиёти ўташи учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Шунингдек, фуқаролар “Амударё Агросервис” корхонаси балансидаги уйда ижарада яшаётганлиги, ўзларига тегишли ер участкасига уй қуриш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришни, электр энергиясининг кучланиши пастлиги сабабли янги ўрнатилган трансформаторни ишга тушириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Қолаверса, фуқаролардан бир нафари “Аёллар дафтари”га киритилганлиги, тикувчилик йўналиши бўйича касбга қайта ўқиганлигини маълум қилиб, субсидия асосида тикув машинасини олишда амалий ёрдам беришни, 3 нафар фуқаро деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб туман ҳокимлиги масъулларига мурожаат қилдилар. Масъуллар 2 нафар хотин-қизларнинг гўзаллик салонини очиш учун касбга ўқитишда, яна бир фуқаронинг кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларини ҳам атрофлича ўрганиб чиқдилар.

Шунингдек, сайёр қабул мобайнида фуқаролардан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олиш, олий ўқув юртларида ўқиш учун шартнома тўловларини тўлашда амалий ёрдам бериш каби масалаларда ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлардаги масалаларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганларини бартараф этиш учун тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026