22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:21
Жамият 👁 215

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА ТОМОНИДАН АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА МУСИҚИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА ТОМОНИДАН АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА МУСИҚИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни мустақиллик ғояларига, миллий-маънавий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалбида ватанпарварлик, халқпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, турли мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш доимий долзарб масалалардан саналади. Айниқса, бугунги юксак технологик тараққиёт жараёни, ҳар бир хонадонга кириб борган интернет тармоғи, ёшларимизни ўзига оҳанрабодай тортаётган турли гаджетлар ҳар биримизни ёшлар таълим-тарбияси соҳасида огоҳ бўлишга даъват этади. Зеро, ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган ишларга ҳисса қўшиш ҳар бир зиёли, онгли инсоннинг зиммасидаги юксак бурч ва масъулиятли вазифадир.  

Келажак эгаларини она Ватанга садоқат, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари мутахассислари ҳамда жойлардаги маданият муассасалари ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу чора-тадбирлар рўй бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг, ёшлар ўртасида диний-экстремизм, гиёҳвандлик, одам савдоси билан боғлиқ ёқимсиз иллатларга берилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Жорий йилнинг 16 февраль санасида Амударё тумани Маданият маркази биносининг тантаналар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – ягона уйимиз!” шиори остидаги маънавий-маърифий, мусиқий тадбир ҳам келажак эгалари бўлган ёшлар тарбияси, камолоти масаласига бағишлангани билан иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Прокуратураси, Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллигида ташкиллаштирилган маънавий-маърифий, мусиқий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ўринбосари, Адлия подполковниги Мақсуд Ниязов, Нукус ҳарбий прокурори, Адлия полковниги Улуғбек Абдураҳимов, Нукус ҳарбий прокурори ёрдамчиси, капитан Шориёр Рамазанов ҳамда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедовлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар бугунги глобаллашув жараёнида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли бурч масъулиятини шакллантириш, “Мен Ўзбекистоннинг фарзандиман!” деган юксак фахр ҳиссини уйғотиш ҳар бир мутасаддининг шарафли бурчи эканини таъкидладилар. Маърузачилар ўсиб келаётган авлодни ҳар қандай мафкуравий хуружларнинг тажовузкор таъсиридан асраб-авайлаш, уларнинг жирканч иллатлар домига илиниб қолишларининг олдини олишга қаратилган фикрлари билан ўртоқлашдилар. Ёшларни бу каби иллатлардан ҳимоя қилишда айниқса ота-онанинг, таълим-тарбия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг зиммасидаги масъулият юксак эканлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг, амударёлик ёшлар учун Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи оркестри томонидан ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини мадҳ этувчи концерт дастури намойиш этилди.

Она – Ватан, тинчлик ва миллатлараро дўстликни тараннум этувчи ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар ёшлар қалбида ҳақиқатан ҳам ҳарбий ҳаётга қизиқиш, Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга чексиз меҳр ва ихлос туйғуларини уйғотди.

Тадбир давомида Амударё тумани маданият маркази санъаткорлари ижросида ҳам мароқли концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Тадбир ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик, миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаб, ҳарбий ҳаётга катта қизиқиш ҳиссини уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026