22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:21
Жамият 👁 339

АМУДАРЁДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМА УЧУН ИМТИҲОН ТОПШИРДИЛАР

АМУДАРЁДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМА УЧУН ИМТИҲОН ТОПШИРДИЛАР

Маълумки, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм командирининг имтиёзли тавсияномаларини қўлга киритиш учун республика бўйлаб тест синовларидан ўтишади. Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берувчи тавсияномага эга бўлиш учун тест синовларидан ўтиб, имтиҳон топширдилар.

15 февраль куни Амударё муҳандислик техникумида бўлиб ўтган тест синовларида туман ҳудудидаги ҳарбий қисмларда ўз бурчини ўтаётган Ватан ҳимоясидаги йигитлар ўзларининг эгаллаган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Имтиҳонга ташриф буюрган аскарлар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими масъуллари томонидан йўриқнома билан таништирилди. Назоратчилар гувоҳлигида тест топшириқлари китоблари муҳри очилиб, тарқатилганидан сўнг, аскарлар тест саволлари билан танишиб чиқишди ва жавобларни белгилашга киришдилар.

Маълумки, аскарлар йигитлик бурчини бажаришга киришган кундан бошлаб, муддатли ҳарбий хизматчиларга малакали офицер ва сержантлар томонидан жисмоний тайёргарликдан ташқари турли йўналишларда назарий билимлар ҳам мунтазам бериб борилади. Тестда уларнинг ўтган давр мобайнида эгаллаган билимлари синовдан ўтказилади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан олинади. Бунда ҳар бир аскарнинг бир йил давомида тўплаган билимлари синовдан ўтказилади. Аскарларнинг билимлари 100та савол асосида баҳоланади. Тест жараёнидан норози томон тест натижалари эълон қилингандан кейин икки кун ичида мурожаат қилиши керак. Белгиланган тартиб-қоидалар бузган иштирокчи тестдан четлаштирилади.

Тест синовлари натижаларига кўра, юқори балл тўплаган, интеллектуал салоҳияти, жанговар маҳорати юксак посбонлар имтиёзли тавсияномаларга сазовор бўлади. Мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган балларнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллни тўплаш имтиёзига эга бўлади. Шунингдек, аскарларнинг хизмати давомида ҳарбий қисмда кўрсатган натижалари, ижобий хулқи ҳам инобатга олиниб, тегишли тавсияномасига муносиблиги белгиланади.

Таъкидлаш жоизки, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида алоҳида квоталар ажратиш тартиби белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган имтиёзли тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади.

Келажакда олий ўқув юртларида таҳсил олиб, ўзлари танлаган касб эгаси бўлишни мақсад қилган ҳарбий хизматчилар тест синовларини аъло даражада уддалашга ҳаракат қилиб, муваффақиятли якунладилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026