12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:10
Жамият 👁 364

АЖИНИЁЗ – ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ БУЮК ОҚИНИ

АЖИНИЁЗ –  ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ  БУЮК ОҚИНИ

Қорақалпоқ халқининг буюк оқини Ажиниёз Қўсибой ўғли 1824 йилда  Орол денгизининг жанубидаги “Қамиш бўгат” овулида туғилган. Ота-боболари ўз даврининг ботири, марди деб эътироф қилинган инсонлар эди. Ажиниёзнинг қалбида бадиийликнинг куртак ёзиб, гул-ғунчага айланишида сўзга чечан, дилобар онаси Назира онанинг таъсири катта бўлган.

Ажиниёз мадрасаларда таълим олиш билан бир қаторда мустақил равишда турли китобларни қизиқиб ўқиб, билимини тинмай ошириб борган. Ҳуснихати жуда чиройли бўлган. Билимга ташна қорақалпоқ элида саводли ҳуснихат эгалари жуда қадрланган. Мадраса ва кутубхоналардаги ноёб китобларни кўчириб, хаттотлик билан ҳам шуғулланган. Алишер Навоийнинг айрим асарларини кўчириб, ҳуснихатда ёзганлиги ҳақидаги маълумотлар тилдан-тилга кўчиб, ҳозирги кунгача етиб келган.

Ажиниёз Хивадаги Шерғозихон ва Қутлимурод иноқ мадрасаларида ўқишни давом эттирган. Қутлимурод иноқ мадрасасининг кираверишида “Бу мадрасада 1840-1844 йилларда қорақалпоқ адабиётининг классиги Ажиниёз Қўсибой ўғли ўқиган” деган лавҳа битилган. Мадрасаларда фақат диний билимлар эмас, дунёвий илмлар, шунингдек, Шарқнинг буюк шоирларининг шеърларда ифодаланган фалсафий қарашлари ҳам ўрганилган. Махтумқулининг кўпгина  асарларини қорақалпоқ тилига таржима қилган. Хоразм – Хива адабий муҳитининг,  Махтумқули меросининг ижобий таъсири “Зийвар” адабий тахаллуси билан асарлар яратган Ажиниёз ижодининг халқчиллигида, ҳатто тилида ҳам яққол сезилиб туради.

Ўша даврлардаги қорақалпоқ халқининг оғир ташвишларга тўла ҳаёти ҳақиқий шоирнинг қалбида акс-садо бермай қолмас эди. Ажиниёз ижодида муҳаббат лирикаси билан бирга халқ ҳаётига ачиниш, амалдорларни адл-у инсофга чорлаш, кўпгина уруғ-элатларга эга бўлган қорақалпоқ халқини ҳамжиҳатликка – оғзибирчиликка чақириш яққол акс этган. Қозоқ, қорақалпоқ халқида оқин – шоир бўлган одам, албатта, дўмбира чалиб билиши, ўз сўзини қўшиқ қилиб айтиши  шарт бўлган. Тўю-байрамларда “Айтишув” (“Айтыс”)лар халқнинг катта эътиборида бўлган. Ажиниёз бу борада ҳам кучли иқтидор эгаси эди. 40 ёшида қозоқнинг машҳур “айтишувчи” қизи Менгешхонни енгган.

Ажиниёз ўзи яшаб ижод этган даврда қорақалпоқ халқининг ҳақиқий маърифатпарвари бўлган буюк шахс эди. У қозоқ, татар, бошқирд, туркман элатлари аро саргардон кезиб, ўз қавмига келгач, камбағалларнинг болаларини ўқитиш учун мактаблар очади ва ўзи муаллимлик қилиб, халқ фарзандларига хат-савод ўргатади.

Қорақалпоқ классикларининг ижодини кенг кўламда ўрганиш, тарғиб қилишга мустақиллик шарофати билан катта эътибор қаратилди. Ажиниёзнинг янги топилган асарларини нашр этиш, кўпгина тилларга таржима қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2024 йилда Қорақалпоқ халқининг буюк мумтоз шоири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Қарори асосида режалаштирилаётган чора-тадбирлар бу борада муносиб қадамдир.

Қорақалпоқ халқининг улуғ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсуповнинг

“Юлдузларни ерга унгилтмоқ* бўлсанг,

Ёмон шоирларни тунгилтмоқ** бўлсанг,

Агар мен ўлганда тирилтмоқ бўлсанг,

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқлариннан! –”

(*Унгилтмоқ – мўралатмоқ, тикилиб қаратмоқ; **тунгилтмоқ – юз ўгиртирмоқ) – деганидай, Ажиниёзнинг катта маънавий қудратга тўла ижодини қадрлаш, асраш, авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз ҳам фарз, ҳисобланади. Ушбу муносабат билан атоқли фольклоршунос Сейдин Амирланнинг шахсий кутубхонасидан олинган “Ажиниёз ижоди” китобининг электрон вариантида келтирилган маълумот ва айрим шеърларидан таржималарни Сиз азиз муштарийларимизга илиндик. Болалигимизда радио орқали қулоқларимизга, қалбимизга сингиб кетган дилга пайванд бу қўшиқлар  Қорақалпоқнинг буюк чечан фарзандининг ижод уммонидан бир қатрадир, холос.

 Нашрга тайёрловчи ва таржимон

Турсунбой Абдуллаев.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026