20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:24
Жамият 👁 319

Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича туман кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича туман кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

2024 йил 12 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Амударё туман кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камилжан Айтбаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Рашид Салаев, “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Аширбой Қўшаев, ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Маҳалла азалдан ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тинчлик-осойишталик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ҳамда тарбия маскани бўлиб келган. Шуниси эътиборга моликки, бугунги кунда ҳам маҳалла одамлар ўртасида меҳр-оқибат бардавомлигини таъминлаш, миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, одамларга ҳар томонлама кўмак беришда самарали фаолият олиб бораётган тузилмага айланди.

Айтиш жоизки, юқоридаги Фармон ва Қарор билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштириш, маҳалла кесимида ишлашга масъул бўлган шахсларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш, маҳаллаларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган вакилликларини амалга оширишига кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камилжан Айтбаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг яқинда қабул қилган “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муоаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга маъсул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман бўлимларини ташкил этиш назарда тутилган.

Маҳалланинг халқ билан давлат ўртасида кўприк вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Шунингдек, ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятини сезиши, боқимандаликка ўрганмаслиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, фуқароларни ўз уйи ва кўчасини озода сақлашга миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилган.

Йиғилиш якунида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сўзга чиқиб, Фармон ва Қарордан келиб чиқадиган долзарб вазифаларга ўз муносабатларини билдиришди.

Шундан сўнг, иштирокчилар орасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилишида қатнашиш учун 7 нафар делегатлар сайланди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026