20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:25
Жамият 👁 309

“МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Якунланган йилнинг 22 декабрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Маънавият ва маданият фаоллари, адабиёт ва санъат намояндалари, шунингдек вазирлар, ҳокимлар иштирок этган йиғилишда ижитмоий соҳани, хусусан, маънавият ва маърифат, таълимни янги босқичга кўтариш борасида Президентимиз нутқ сўйладилар ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга кенг тўхталдилар, глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган тинчлик-осойишталигимизга таҳдидлар тобора кучаяётган, вазиятда айнан миллат фидойилари - уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиқиши зарурлигини таъкидладилар.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирларда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар халқимизга етказилиб, уларнинг кўнглида Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини юксалитиришга , фаоллигини оширишга эришилмоқда.

Жорий йилнинг 4 январида Амударё тумани Маданият бўлими томошалар залида ушбу йўналишда “Маҳаллада дув-дув гап” деб номланган маънавий-маърифий, маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Ислом Маткаримов, Қорақалпоқ Давлат университети профессори Жубатқан Сағиндиқов, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор, таълим фахрийси Турсунбой Абдуллаев, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом хатиби Абдураҳмон Матсапаев, тумандаги хаваскор ижодкорлар, фаол нуронийлар, фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Тадбирда Гўзал Собурова, Жубатқан Сағиндиқов, Турсунбой Абдуллаев, Абдураҳмон Матсапоевлар маънавият ва маърифатнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни, аҳамияти хусусида, халқимиз маънавиятини юксалтириш, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш борасида маърузалар қилдилар.

Маърузаларда Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида миллий ғояни ривожлантириш, аёлларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига эътиборни кучайтириш, маънавият ва маърифат масканлари, маданият марказларини ишга тушириш, театр ва кино санъатини ривожлантириш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилгани алоҳида эътироф этилди.

Ҳақиқатан ҳам, Президентимиз таъкидлаганларидек, жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари шиддатли тус олган, ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири мамлакатимизда ҳам сезилаётган бир вақтда маънавиятга, маърифатга юксак эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

Йиғилганлар маърузалар орасида туман Маданият бўлимига қарашли ижодий жамоалар вакиллари ижросида миллий меросимиз бўлган халқ қўшиқлари ва рақсларини мароқ билан томоша қилдилар.

Тадбир бундай тарзда ташкил этилгани бежиз эмас. Боиси санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар, зиёлилар айнан маънавий тарбия тарғиботчилари ҳисобланишади.

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” ғоясини ифода этган “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий, маданий тарғибот тадбири барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026