16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:44
Жамият 👁 380

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги қарори билан тасдиқланган “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларини саёҳат қилишга рағбатлантириш мақсадида “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ташкил қилиш вазифаси белгиланган. Шундан буён ҳар йили ноябрь ойида кексалар учун туризм ойлиги ўтказиб келинади.

Мазкур ойлик доирасида барча овул ва маҳаллаларда режа асосида кекса отахону-онахонлар учун диёримиздаги диққатга сазовор ва тарихий масканларга саёҳатлар ташкил этилади. Жорий йилда ҳам ушбу анъанага мувофиқ амударёлик нуронийлар мамлакатимиз бўйлаб саёҳатга чиқмоқдалар.

Мамлакатимизда бугунги кунда кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нуроний отахон ва онахонларимизга қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш мақсадида 1 ноябрдан 30 ноябргача бир ой мобайнида тарихий шаҳарлар ва муқаддас қадамжоларга турли саёҳатлар режалаштирилган.

Ойлик доирасида 15-20 ноябрь кунлари “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда туман бўлими томонидан 50 нафар меҳнат фахрийларининг Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Хива шаҳридаги тарихий обидалар ҳамда муқаддас қадамжолар қадимий зиёратгоҳлардан бири бўлиб, ҳозирда у ерга ташриф буюрувчи зиёратчилар сони тобора ортиб бормоқда. Зиёратгоҳга келган меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган. Узоқ йиллар давомида турли соҳаларда самарали меҳнат фаолиятини юритган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар ушбу тарихий масканларни зиёрат қилишиб, бугунги дориломон кунларга шукроналар айтиб, аждодларимиз руҳига дуолар қилдилар.

Кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлган кексалар саёҳат давомида Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ҳамда ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, буларнинг ҳаммаси юртимиздаги ривожланиш, юксалишларда ўз аксини топаётгани алоҳида таъкидланди.

Саёҳатчилар Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” тарихий мажмуасидаги барча обидалар, музейлар билан танииб чиққач, тушлик дастурхони ёзилиб, меҳмон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси “Нуронийлар” жамғармаси ва мазкур жамғарманинг туман бўлими томонидан ташкил этилган саёҳат давомида амударёлик нуронийлар мириқиб ҳордиқ чиқардилар.

Ушбу саёҳат меҳнат фахрийларида катта таассуротлар қолдириб, уларнинг маданий ва маънавий дам олишларига имкон яратди. Саёҳат якунлангандан сўнг нуроний фахрийлар бу каби эътибор ҳамда ғамхўрликдан ғоят хурсанд эканликларини билдиришиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026