15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:13
Жамият 👁 223

КУЗГИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА ҲАМ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

КУЗГИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА ҲАМ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги ниҳол экиш мавсумига Қиличбой овулида ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Овул ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, аҳоли хонадонларида лойиҳа доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва тўқсонбости экинларини экиш ишлари жадал давом этмоқда.

26 октябрь куни ушбу овулда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, тўқсонбости экинларини экиш ва парваришлашни янада самарали ташкил этишга қаратилган хайрли тадбирларда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида йиғинда фаолият олиб бораётган масъуллар томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот маърузалари тингланди. Шунингдек, фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган “маҳалла еттилиги”нинг вазифалари ва фаолиятини тўғри йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумки, овул ва маҳаллаларда ташкил этилган “бешлик тизими” эндиликда “маҳалла еттилиги”га айлантирилиб, улар қаторида маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам фаолият бошлайди. Эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида ҳал қилинади.

Йиғилишда шу каби масалалар юзасидан сўз юритилиб, маҳаллада қулай ва электрон иш юритиш йўлга қўйилиши, амалдаги учта платформа – “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда мужассамлаштирилиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилиши, улар ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимни рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлиши кабилар тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилди.

Йиғилишдан сўнг, туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари, фуқаролар йиғини масъуллари овул ҳудудидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, муассаса атрофидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишиб чиқишди. Масъуллар ташкилот ҳовлисида ажратилган майдонга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш ишларида иштирок этишди.

Тадбир давомида ушбу майдонда 100 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчиликка қишлоқ хўжалиги мутахассислари томонидан кўчат экишнинг ўзига хос агротехник қоидалари ҳақида тушунтиришлар берилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти, ундан кўзланаётган мақсадлар батафсил тушунтирилди, экологик маданиятни юксалтириш борасида фикрлар билдирилди.

Овулга ташриф буюрган масъуллар ҳудуддаги аҳоли томорқаларидаги тўқсонбости усулида экилган экинлар парвариши билан ҳам танишиш мақсадида Қўчқор Нуримов хонадонида бўлишди. Ҳудуддаги тажрибали деҳқон, намунали томорқачилардан бири бўлган хонадон соҳиби Қўчқор Нуримовнинг томорқаси 16 сотихдан иборат. Томорқанинг 3 сотих майдонида иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада укроп, кашнич, салат барги каби кўкатлар, редиска, карам ва бошқа сабзавотлар етиштирилиб, оиланинг эҳтиёжи ва бозор таъминланади. Қўчқор Нуримов оила аъзолари билан биргаликда тўқсонбости экинларидан пиёз ва саримсоқпиёз экишни, улардан ҳам даромад олишни йўлга қўйган.

Тадбир иштирокчилари ушбу экинлар парвариши бўйича тажрибали деҳқоннинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш, қиш давомидаги совуқдан асраш, озиқлантириб бориш бўйича тавсия ва маслаҳатлар ҳам беришди.

Тадбир ҳудуддаги 15-сонли умумтаълим мактабида давом эттирилди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов таълим масканида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, эришилаётган ютуқлар, таълим-тарбияни яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан қизиқди. Шундан сўнг, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида мактаб ҳовлисида кўчат экиш ишлари ташкил этилди. Мактаб ҳовлисидан лойиҳа доирасида яшил боғ яратиш учун ажратилган ер майдонига манзарали дарахтлар, арча кўчатлари ўтқазилди ва соҳа мутахассислари томонидан кўчатларни парваришлашнинг агротехник қоидалари тушунтирилди.

Овулдаги 83-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрган масъуллар ўқувчиларнинг тасвирий санъат йўналишидаги ижодий ишлари, эришилган ютуқлари намойиш этилган кўргазма билан танишишди. Таълим масканида яратилган шароитлар билан ҳам танишган масъуллар ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан қизиқишди.

Мактабда фаолият кўрсатаётган спортнинг қўл жанги тури бўйича тўгарак машғулотларига турли ёшдаги ўқувчилар жалб этилган. Спорт залининг етарли даражада жиҳозлар билан таъминлангани машғулотлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тажрибали спорт мураббийи, жисмоний тарбия ўқитувчисидан спорт маҳорати ва сирларини ўрганаётган мактаб ёшлари туман, республика миқёсидаги мусобақаларда фахрли ўринлар ғолиблари бўлишмоқда.

Ушбу мактаб ҳовлисида ҳам масъуллар иштирокида “Яшил макон”нинг кузги мавсумидаги кўчат ўқазиш ишлари бўлиб ўтди. Кўкаламзор ҳудудда жойлашган маскан атрофидаги яшилликни янада кўпайтириш мақсадида турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилди.

Тадбир давомида туман масъуллари овул ҳудудидаги “Амирхон” фермер хўжалигида амалга оширилаётган кузги ишлар билан танишдилар. Хўжаликда асосан пахта ва ғалла етиштирилади. Айни пайтда буғдой ниҳоллари униб чиққан далаларда техникалар ёрдамида кузги озиқлантириш ишлари давом этмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ниҳолларнинг ўсиб ривожланишида баргдан озиқлантириш, яъни суспензия сепиш катта аҳамиятга эгалигини, бундай озиқлантириш барча физиологик жараёнларни жадалллаштириб, ташқи муҳитга чидамлилиги, минерал ўғитлар самарадорлигини оширишини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир иштирокчилари фермер хўжалик ҳудудидаги дала четларига узум кўчатларини ўтқазишди. Шунингдек, узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланишини, унинг иқтисодий самарадорлиги ҳам, ижтимоий аҳамияти ҳам катталигини алоҳида таъкидлашди ва келгусида туманда узум етиштириш кўламини кенгайтиришга доир режалар борасида ҳам сўз юритилди.

 Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини бошлаш борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг барча ҳудудларида шу каби ишлар жадал амалга оширилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019