ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Мамлакатимизда ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўнглига Ватан ҳимояси шарафли бурч эканлигини чуқур сингдириш , бугунгидек дориломон ҳаёт тарзини бунёд этиш йўлида курашган ота-боболаримизга муносиб издош бўлишга интилишдек эзгу орзу-умидларни шакллантириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ватанимиз келажаги – ёшлар қўлида. Шу боисдан ҳам уларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш иши фақатгина таълим муассасаларининггина эмас, балки барча соҳалар, кенг жамоатчиликнинг умумий вазифасидир. Бунингдек эзгу мақсадга ҳисса қўшиш учун яқинда Манғит шаҳрида фаолият юритаётган 36 сонли мактабда ўқувчиларнинг ҳарбий соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш, миллий армиямизнинг куч-қудрати ҳақидаги хабардорлигини оширишга хизмат қилувчи тадбир ўтказилди.
Тадбирда мактаб чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Маҳмуд Қурбонбоев, Манғит шаҳрида фаолият юритаётган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси Шерзод Атаевлар иштирок этдилар. Ўқувчилар билан дўстона суҳбат тарзида бўлиб ўтган тадбирда Шерзод Атаев ўзининг касбий фаолияти , Ватан садҳадларининг дахлсизлигини асраш йўлида хизмат қилиш шарарфли иш эканлиги хусусида гапириб берди, ўқувчиларнинг соҳага доир саволларига батафсил жавоблар қайтарди. Тадбир ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.
Ойгул РАЖАБОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶