САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛАРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
2023 йил 12 сентябрь куни Амударё муҳандислик техникуми биносида бўлиб ўтган ушбу сайёр суд мажлисида туман ҳудудидаги маҳаллалардан бирида яшовчи, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, ҳуқуқбузарликлар содир қилган 6 нафар фуқарога доир тўпланган иш материаллари кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлисида ҳуқуқбузарлар ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир қилишганини, эндиликда пушаймон эканлигини тан олишди. Суд масъуллари ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жазо муқаррарлиги, уни содир қилган шахс қонунга мувофиқ жавоб беришини тушунтиришди.
Ушбу фуқаролардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси, 1 нафари 183-моддаси ва 194-моддаси, 2 нафари 183-моддаси тегишли қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилгани учун белгиланган жазога лойиқ деб топилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси тегишли моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган яна бир фуқаро эса жабрланувчи билан ўзаро ярашгани сабабли унга нисбатан очилган иш тегишли тартибда ҳаракатдан тугатилди.
Ҳудудларда аҳоли ўртасида ўтказилаётган бу каби сайёр суд мажлислари ўзига хос ибрат ва тарбия мактабини ўтамоқда. Шунингдек, фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга жазо муқаррарлигини тушуниб етишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
А.Сафаров, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶