15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:43
Жамият 👁 298

“ХАВФСИЗ ТУН” ТЕЗКОР ВА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ХАВФСИЗ ТУН” ТЕЗКОР ВА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида ҳудудда қонун устуворлигини, фуқаролар, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Хавфсиз тун” тезкор профилактик тадбири ташкил этилди.

Шу йил 13 сентябрь куни Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган ушбу тадбирда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси, прокуратура, Қўриқлаш бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги биноси олдида дастлаб тегишли топшириқларни белгилаб олиш бўйича ўтказилган йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг иккинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бош инспектори Қайрат Пирниязов ҳамда туман прокурори Азиз Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов ва бошқа масъуллар қатнашишди.

Йиғилишни туман ҳокими Собир Хўжаметов кириш сўзи билан очиб берди ва Президентимизнинг 2021 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти хакида қисқача тўхталди. Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика миқёсида “Хавфсиз тун” тадбирлари ўтказилаётгани, барча ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлиги ўз самарасини бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда “маҳаллалар бешлиги” ишлаш тизимини кучайтириш лозимлиги, ҳозирги кунда бу борадаги ишлар Президентимизнинг талаблари бўйича етарли даражада олиб борилмаётгани, агарда шу бешталик ҳамжиҳатликда иш олиб борса, ҳеч бир маҳаллада муаммо қолмаслиги таъкидланди.

Шундан сўнг Президент Фармони ижросини таъминлаш, тумандаги 12 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда вазиятни барқарорлаштириш ва “қизил” тоифадан чиқариш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу криминоген жиноятчилик ошган маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Хавфсиз тун” тадбирига тунги бўлиштирув амалга оширилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Тадбирга жалб қилинган ходимларга маҳаллаларга бўлинган ҳолда тунги вақтда бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, ушбу фуқароларнинг шахсига ойдинлик киритиш, бемақсад юрган шахсларни ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантириш ва бошқа вазифалар топширилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида туманда 12 та маҳалла “қизил” тоифага киритилган. Ушбу тоифага 1-сектор бўйича Бештом, Гулзор, Ойбек номли маҳаллалар, 2-сектор бўйича Дўрман, Қиличбой, Ўрта қалъа овуллари, Дўстлик маҳалласи, 3-сектор бўйича Куюк кўпир овули ва Ўзбекистон маҳалласи, 4-сектор бўйича эса Беруний, Навоий номли маҳаллалар ва Тошёп овули киритилиб, уларни “сариқ” ва “яшил” тоифага киритиш бўйича “йўл харитаси” белгилаб олинган.

“Хавфсиз тун” тадбири давомида “қизил” тоифага киритилган ушбу ҳудудлардаги умумий овқатланиш шохобчалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда бошқа жамоат жойлари текширилди. Кечки вақтларда фаолият олиб борадиган кўнгилочар масканлар ва уларда ишлайдиган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирга жалб қилинган ходимлар вояга етмаганларнинг тунги вақтда ота-она назоратисиз юриши салбий ҳолатларга сабаб бўлиши, фарзандлари тарбиясини эътиборсиз қолдирган ота-оналар ҳам жавобгарликка тортилишини айтиб ўтишди. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, уларга нисбатан бериладиган жазо чоралари тўғрисида ҳам тушунчалар беришди.

Рейд давомида туман марказида жойлашган ташкилот ва корхона бинолари қоровуллари, қўриқловчилари ҳушёр туриш тўғрисида огоҳлантирилди. Уларга ўзгаларнинг қаровсиз қолдирилган мулклари, мулк эгасини топиш, шунингдек, мулкларни қаровсиз қолдирмаслик ҳақида фуқароларга эслатиб туриш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хавфсиз муҳитни яратиш, туманни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ҳамкорликда ўтказилган “Хавфсиз тун” тадбирида криминоген вазияти оғир маҳаллаларда муаммоларни “маҳаллабай” ва “хонадонбай” аниқлаб ҳал этиш, “ижтимоий профилактика” тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларга шахсан масъул этиб бириктирилди.

Туман ҳудудида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўзаро ҳамкорликда ва уюшқоқлик билан ўтказилди.

Илҳом Абутов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019