“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИДА БЕЛГИЛАНГАН ИСЛОҲОТЛАР – ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ЮКСАЛТИРАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳалари асосида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди ва муҳокамага қўйилди.
Стратегияда таълим тизимида кўплаб ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва болаларнинг тўлиқ қамровини амалга ошириш шулар жумласидандир. Бунда болаларни тўлиқ мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳларига қамраб олиш, нодавлат МТМларнинг сонини 56 мингга етказиш, барча МТМларни компьютер синфи ва тоза ичимлик суви, санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш, 2 мингта боғча ташкил қилиш назарда тутилган.
Умумий ўрта таълим тизимида эса “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш ва янги ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили 500 минг ўқувчи ўрнини яратиш ва уни 707,5 млн.га етказиш, барча мактабларни тоза ичимлик суви, санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш кўзда тутилган.
Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида 1000 нафар тарбиячи ва ўқитувчилар хорижий мамлакатларга стажировкага юборилади. Бошланғич синф ўқитувчилари ўқув юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синфлар ўқитувчилари ўқув юкламаси 20 соатдан 18 соатга туширилади. Педагогларнинг маошларини икки бараварга ошириш, 715та олис ва чекка ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари учун бепул мактаб автобуслари ташкил қилиш, 500 минг педагог кадрлар малакасини ошириб бориш ишлари амалга оширилади.
Мен фақат “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотлар хусусида сўз юритдим. Бундан ташқари, Стратегияда профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва малакалар билан таъминлаш, олий таълим муассасалари қамровини кенгайтириш билан боғлиқ ислоҳотларга кенг ўрин берилган.
Ҳар бир янгилик, ўтказилаётган ислоҳотлар ўша ерда яшовчи аҳолининг қўллаб-қувватлаши ва жараёнда фаол қатнашишлари билан амалга оширилади. Шундай экан, барча юртдошларимизни “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасига ўз таклифларини билдириб, барча соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок қилишга чақираман.
Санобар ХўжамуроТова,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶