Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Маҳаллам жамоли” мавзусида расмлар танлови ўтказилди
Туманимиздаги 84-сонли умумтаълим мактабида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусидаги “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси доирасида аҳоли, айниқса ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини ошириш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Маҳаллам жамоли” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
Танловда ҳудуддаги 9 та мактаблардан жами 24 нафар ўқувчилар иштирок этишдилар.
Иншолар танлов комиссия томонидан ўрганилди ва баҳолаб чиқилди. Комиссиянинг якуний қарорига кўра танловда 1-сонли умумталим мактабининг 9 синф ўқувчиси Нуримбетова Мафтуна 1-ўринни, 69-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Отажанова Ўғилжон 2-ўринни, 1-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Ярлиқапова Гулсанам 3-ўринни қўлга киритди ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан тайёрланган фахрий ёрлик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, танловда фаол иштироки учун 33-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ғаниева Зарифа, 22-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Йўлдашева Чарослар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶