2023 йилнинг 1 июль ҳолатига туман аҳолиси салкам 210 минг нафарга етди
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Амударё туманининг доимий аҳолиси 209 минг 996 нафар кишини ташкил қилди. Шундан 106 минг 475 нафар эркаклар, 103 минг 521 нафари аёллардан иборат.
Аҳолининг 25,8 фоизи, яъни 54,1 минг нафари шаҳарда, 74,2 фоизи, яъни 155,9 минг нафар киши қишлоқларда яшайди.
Йил бошидан 1 июлга қадар туманда туғилганлар сони 2 минг 165 нафарни, вафот этганлар эса 494 нафарни ташкил қилди.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида 758та никоҳ файд этилган бўлиб, ажрашганлар сони 83тани ташкил қилди.
Ушбу даврда туман ҳудудига кўчиб келганлар сони 151 нафар, кўчиб кетганлар сони эса 398 нафарни ташкил қилиб, туғилишлар ҳисобига йил бошига нисбатан Амударё туманининг аҳоли сони 1 минг 424 нафарга кўпайган.
Ҳ.Ҳайтимбетов, Амударё тумани статистика бўлими бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶