22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:17
Жамият 👁 276

МАЪРИФАТПАРВАР ОИЛА

МАЪРИФАТПАРВАР ОИЛА

Бугунги кунда бутун дунё глобаллашуви жараёнида бузғунчилик ва қўпорувчилик мазмунидаги, тажовузкор ғояларнинг турли давлатлар тинч ҳаёти ва барқарор тараққиётига салбий таъсири тобора кучаймоқда. Бундай мафкуравий таҳдидиларга қарши курашишда маънавий-ахлоқий тарбия энг таъсирчан ва самарали воситадир.

Таълим-тарбия ҳақида гап кетганида, энг аввало кўз олдимизда болалар ва ўсмирлар билан гавжум мактаблар, уларда шу эл болаларига ўз ўғли, қизидан меҳр билан илм ўргатаётган устозлар келади.

Ҳа, уларнинг юртимизда юксак қадр топаётгани бежиз эмас.

Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Гулмурза Давумов ва Дилбар Рейимбоеваларни оилавий зиё тарқатувчилар десак, адашмаган бўламиз.

Улар Бухоро Давлат педагогика институтида таҳсил олган дамларида бир-бирига кўнгил қўйишган. Шу боис олийгоҳни тугатгач, Дилбархон Беруний туманидан Манғитга келиб тушди. Улар оилада ҳам, касбий фаолиятида ҳам бир-бирига суянчиқ, ҳаммаслак бўлдилар.

Гулмирза Давумов 1990 йилдан ўқитувчилик фаолиятини бошлаб, дастлаб 1-сонли мактабда, кейинчалик эса Манғит Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида, коллеж тугатилгач эса 40-сонли мактабда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб, ўқувчи-ёшлар кўнглида Ватан хизматига камарбасталик, фидойилик туйғуларини шакллантиришга, ҳарбий хизмат – ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи эканлигини сингдиришга интилди. Рафиқаси Дилбар Рейимбоева Манғит шаҳридаги 31-сонли мактабда, собиқ 83-сонли мактаб-боғча мажмуасида, 76-сонли мактабда бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлади.

Улар икки йилдирки пенсияга чиқиб, шунча йиллик меҳнатларининг роҳатини кўриб, фарзандлар камолидан қувониб яшашмоқда, тилларидан шукрона тушмайди. Ахир фарзандлар тинч-тотувлиги, бахтиёрлигидан улкан бахт борми ота-она учун?!

Бутун ҳаётини болалар кўнглини илм нури ила чароғон этишга бағишлаган Гулмирза Давумов, Дилбар Рейимоваларнинг аҳил оиласида вояга етган тўнғич қиз Юлдуз Давумова ҳозирги кунда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида кадрлар бўлим бошлиғи, Алибек Собиров Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ёшлар етакчиси бўлиб ишлайди, кенжатой фарзанд Дилшода эса Тошкент Давлат Аграр институтининг Нукус филиалида ветеринария факультетини тугатган, зоотехник, келини эса нотарис. Ҳаммасининг оиласи тинч-осойишта, бири-биридан ширин 6 нафар неваралар бобо-бувига яна ҳам азиз, қадрли.

Ўқитувчи меҳнати қадрланиб, мавқеи юксалтирилаётгани нафақада бўлишса ҳам уларни жуда қувонтиради. Аслида уларни нафақада дейиш ҳам унчалик тўғри бўлмас. Боиси, кексайдик демай, маҳалла ҳаётида фаол иштирок этилишади, қўни-қўшни, маҳалладош ўғил-қизларга шарқона одоб-ахлоқни сингдиришга интилишади, бирининг ножоиз ишини кўрса, тўғри йўлга солишади.

Тан олиш керак, ўқитувчилик ғоят машаққатли, заҳматли касб. Гулмирза Давумов, Дилбархон Рейимбоевалар ана шундай шарафли касбда ишлаб, элга маърифат улашиб, эъзоз топганлардан.

Биз уларга ҳалол меҳнатларингиз, фарзандлар, неваралар роҳатини кўриб узоқ яшашини тилаб, хайрлашдик.

Ойгул РАЖАБОВА, Равшанбек БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026