15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 16:00
Жамият 👁 349

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар ким эрталаб эзгу ниятлар билан остона ҳатлаб кўчага чиқади, ишга бориш, ҳаётий зарурати туфайли транспорт воситасидан фойдаланади. Кейинги йилларда фуқароларнинг ҳаёт фаровонлиги ортиб бораётгани деярли ҳар бир оила шахсий транспорт воситаларига эга эканлигида ҳам кўринади. Бу албатта, қувонарли ҳол. Бироқ кўчаларда автотраспорт бошқариш қоида ва меъёрларига амал қилмаслик, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг билим-кўникмалари, қонунга итоаткорлиги, бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига ўзаро ҳурматининг пастлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари, кўплаб йўқотишлар содир бўлаяпти. Барчанинг кўз ўнгида юз берган автоҳалокатлар оқибатида не-не аламлар, юракни ларзага солувчи йўқотишлардан айримлар ўзига хулоса чиқармаяпти ва натижада бу каби кўнгилсиз воқеалар содир бўлишда давом этмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 8 май куни Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи “А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 749-750-километри оралиғида одам ўлими билан боғлиқ оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Юз берган йўл транспорт ҳодисасида “Кобальт” маркали автотранспорт воситаси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётган “КамАз” русмли автотранспорт воситасининг орқа тарафидан бориб урилган ва натижада йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари республикада рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби сифатида тезликнинг оширилиши, автомобилни спиртли ичимликлар ва бошқа психотроп моддалар истеъмол қилган ҳолда бошқариш, автомобилда ҳаракатланаётган пайтда чалғиш, яъни ҳаёлнинг бузилиши, йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолиши, транспортнинг тез-тез техник кўрикдан ўтказилмаслиги, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида келиб чиқишини таъкидлади.

Йиғилишда бундай кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун маҳаллаларда, умумтаълим мактабларда, Олий таълим муассасаларида, аҳоли гавжум жойларда тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг, фуқароларнинг содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди.

Айтиш керакки, йўлга чиққан ҳар бир ҳаракат иштирокчиси ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, ҳаракатланмоғи зарур. Ана шундагина йўлларимизда содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш воқеаларнинг олди олинади. Бунда эса нафақат ҳайдовчининг, балки пиёданинг ҳам масъулияти бирдек муҳим эканлигини унутмайлик!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019