22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 21:42
Жамият 👁 290

Хизр эли ва Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий бинолари янгидан қурилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди

Хизр эли ва Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий бинолари янгидан қурилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги Хизр эли ва Юқори қишлоқ маҳаллаларининг маъмурий бинолари қуриб битказилди.

10 май куни мазкур иншоотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Сағиндиқ Турманов, тумандаги тегишли ташкилот масъуллари, қурилиш ишлари бўйича пудратчи ташкилот ишчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида маъмурий бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, фуқаролар йиғинининг янгидан қуриб битказилган маъмурий биноси Хизр эли маҳалласи аҳолиси учун катта туҳфа бўлганлигини, бу бинода маҳалла ривожи, аҳоли фаровонлиги учун муҳим қарорлар қабул қилинишини, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг муаммолари айнан шу ернинг ўзида ҳал этилишини айтиб, барчани қизғин табриклади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Сағиндиқ Турманов Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатлар фақатгина аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш учунлигини айтиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан маҳалла фаоллари олдинлари Хизр эли маҳалласининг маъмурий биноси йўқлиги сабабли маҳалла ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилоти биносида ижара асосида фаолият юритиб келганлигини айтишиб, янгидан қурилган бино учун туман ҳокимлигига, қурилиш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда амалга оширган пудратчи ташкилот − “Тупроққалъа махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига чуқур миннатдорлик билдиридилар.

Шундан сўнг, маҳалланинг ёши улуғ нуронийлари рамзий тасмани қирқиб, маҳалланинг маъмурий биносини тантанали равишда очиқ деб эълон қилдилар.

Кенг жамоатчилик вакиллари шинам ва ёруғ хоналарни кўздан кечириб маҳалла ходимлари ва мурожаат билан келган фуқаролар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди. Нуронийлар эса элимизда ҳамиша тинчлик-фаровонлик бўлишини тилаб дуолар қилишди. Туман ҳокими маҳалла ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

Айтиш керакки, “Тупроққалъа махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган мазкур бино учун 820 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари бошланган илк кунлардан маҳалла нуронийлари бино атрофидаги томорқага мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Маҳалла биноси қуриб битказилгунга қадар ушбу кўчатлар ҳам бўй чўзиб, куртак ёзди ҳамда маҳалла чиройига янада чирой қўшди.

Дарҳақиқат, эзгу ният билан қилинган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермасдан қолмайди. Аҳилликда ва бирдамликда қилинган ишлардан эса барча бирдек манфаат кўради.

Меҳмонлар Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимидан сўнг, Юқори қишлоқ маҳалласига ташриф буюрилди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб нуронийларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

Туман ҳокими тантанали очилиш маросимида Президентимизнинг тегишли қарорлари билан бугун ҳаётимизда чуқур из қолдираётган эзгу ишлар, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўз юритди.

Туман ҳокими ўз нутқида Юқори қишлоқ маҳалласи гарчи туман марказидан анча олисда жойлашган бўлса ҳам, маҳалла аҳли ўз оғизбирчилиги орқали “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларида фаол иштирок этаётганлигини, маҳалла ёшлари ўз билим ва салоҳиятлари билан туманимиз ёшларига ўрнак бўлиб келаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Сағиндиқ Турманов янгидан қуриб битказилган маҳалланинг маъмурий биноси билан барчани табриклади. Кенг ва шинам ёруғ хоналарда фаолият олиб борувчи ходимларнинг иш самарадорлиги эндиликда янада юқори бўлишига тилакдошлик билдириб, уларнинг иш фаолиятларига муваффақият ва зафарлар тилади.

Дарҳақиқат, ходимлар учун яратилган бундай шарт-шароитлар уларнинг ўз касбига меҳр-муҳббатининг янада ошишига, шижоат билан ишлашига хизмат қилади. Олдинлари маҳалла ҳудудидаги эски мактаб биносида фаолият юритган ходимлар янги бинонинг қисқа фурсатларда қурилиб фойдаланишга топширилганидан жуда мамнун бўлишди.

Тадбирда маҳалланинг маъмурий биносини қуришга масъул бўлган “Коммунал рем строй” масъулияти чекланган жамияти ходими ушбу бинони қуриш ишлари январь ойида бошланганлигини, маҳалла аҳли ҳам қурилиш бошланган кундан бошлаб қурувчилар билан бирга бўлиб, ҳашар йўли билан уларга ёрдам берганликларини эътироф этиб ўтди ҳамда уларга ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди.

826 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган мазкур бино бунёд бўлишида ўз меҳнатлари билан ҳисса қўшган аҳоли ўз маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳам бошқалар қатори маъмурий биноси қурилганидан жуда мамнун бўлдилар. Буни очилиш маросимига ташриф буюрган инсонларнинг юз-кўзларидаги мамнунлик, табассумларидан ҳам пайқаш қийин эмас.

Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси эшикларини таънтанали равишда ёши улуғ нуронийлар очишди.

Ҳар иккала маҳаллада бўлиб ўтган янги маъмурий биноларининг очилиш маросимида қатнашган фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла фаоллари замонавий услубда қурилган биноларда ишлаш учун барча шароитлар яратилганлигини, бу ерда фақат сидқидилдан ишлаш кераклигини айтиб ўтишди ва бундай шароит яратиб берган Президентимизга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, туман ҳокимлигига ўз миннатдорлигини билдиришди.

Шу ўринда айтиш керакки, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш айни устувор вазифа ҳисобланади. Бунга ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ёққол мисол бўла олади. Мақсад эса фақат битта − инсонлари ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб яшашлари учун шароит яратиш!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026