2021-2022 ўқув йилида Олий таълим муассасасини тамомлаган битирувчиларни ва ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди
Юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳисобидан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сабаби, мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлаш ҳар доимгидан-да долзарб аҳамият касб этади.
13 апрель куни Амударё туманида туман прокуратураси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2021-2022 ўқув йилида Олий таълим муассасасини тамомлаган амударёлик ишсиз битирувчи ёшларни ва иш излаётган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада тумандаги 75та корхона ва ташкилотлар 138та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага тумандаги турли овул ва маҳаллалардан жами 63 нафар фуқаро келиб иштирок этди.
Улар меҳнат бозоридаги таклифлар билан яқиндан танишиб, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринлари, ишчи-ходимларга яратилган шароит, ижтимоий ҳимоя ва ойлик маошлари ҳақидаги маълумотларни батафсил ўргандилар.
Ярмарка иштирокчиларидан 4 нафари мавжуд бўш иш ўринларига йўлланма орқали ишга жойлаштирилди.
23 нафар битирувчига Олий таълим муассасаларида тугатган мутахассислиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича маслаҳат берилди. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит олиши ва асбоб-ускуна учун субсидиялар ажратилишида амалий ёрдам бериладиган бўлди. 1 нафар фуқаро эса тумандаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотига қоровул лавозимига ишга жойлаштирилди.
Меҳнат ярамаркасида бўш иш ўринларининг аксарияти Олий таълимни битирган ёш мутахассисларга мўлжалланганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Битирувчиларнинг 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасига навбатчи ҳамшира лавозимига, 1 нафари Амударё тумани Ободонлаштириш бошқармасига бригадир, яна 1 нафари электро пайвандчи вазифаларига ишга жойлаштирилди. Ярмаркада таклиф этилган иш ўринларининг ярмидан ортиғи тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келгани туманда бандлик масаласини ҳал этишда кичик бизнес вакилларининг улуши ортиб бораётганидан далолатдир.
Шу ўринда айтиш керакки, туманда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишлари самарали ташкил этилмоқда.
Ярмаркада иштирок этган “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг ҳам бандлиги таъминланди. “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи 1-тоифасига киритилган 13 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 23 нафар фуқаро эса касбга ўқитишга йўналтирилди.
Ярмарка давомида иш изловчи фуқароларга малакали мутахассислар томонидан бандлик соҳасида қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶