12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:51
Маданият 👁 388

“СЕНИ СОҒИНДИК, БАҲОР!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН “КИНОКАРВОН” МАНҒИТДА БЎЛДИ

“СЕНИ СОҒИНДИК, БАҲОР!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН “КИНОКАРВОН” МАНҒИТДА БЎЛДИ

Юртимизда Кинематография агентлиги томонидан эълон қилинган “Сени соғиндик, баҳор!” шиори остида “Кинокарвон” акцияси ўтказилмоқда. Республиканинг барча ҳудудларида акция доирасида бўлиб ўтаётган тадбирларда таниқли режиссёрлар, операторлар, актёрлар ва актрисалар кўпсонли мухлислари билан учрашиб, кино соҳасидаги янгиликлар, сўнгги йилларда суратга олинаётган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, уларда акс эттирилаётган мавзу ва ғоялар, соҳага доир янгиликлар ҳақида қизиқарли суҳбатлар уюштирмоқдалар ҳамда энг сара фильмларни намойиш этмоқдалар.

Кинокарвон акцияси иштирокчиларидан бир гуруҳи 11 апрель куни Амударё туманига ҳам ташриф буюришди. Меҳмонлар Манғит шаҳридаги туман Маданият бўлими муҳташам биноси олдида карнай-сурнайлар садоси остида қарши олинди. Киноижодкорларга остонада халқимизнинг одатига кўра нон тутилди. Азиз меҳмонлар байрамона безатилган бино ичкарисида таклиф этилди. Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида уларнинг томошалар залига кириб келишларини кўпсонли кино мухлислари қарсаклар билан олқишлаб турдилар.

Кинематография агентлигининг “Кино санъати” журнали директори Сайдулла Ражабов, кинорежиссёр Рустам Сагдиев, театр ва кино режиссёри Фарҳод Маҳмудов, актриса Анжелика Есимбаева, актриса Шахсанем Абдижамилова, оператор Лочин Ибрагимовлардан иборат ижодий гуруҳ билан дийдорлашув манғитликларда ўчмас таассуротлар қолдирди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, “Сени соғиндик, баҳор!” шиори остида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган кинокарвон акцияси доирасида киноижодкорларнинг туманимизга ташрифи учун уларга чуқур миннатдорчилик билдирди, ижодий ишларига муваффақиятлар тилади ва ушбу учрашув амударёлик киноихлосмандлар учун унутилмас таассуротлар ҳадя этишини таъкидлади.

Акция иштирокчилари Кинематография агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган янги бадиий ва ҳужжатли фильмлар, кино соҳасидаги янгиликлар ва янги суратга олинган фильмларнинг халқаро фестивалларда намойиш этилиб, юксак эътирофларга сазовор бўлаётгани, нуфузли мукофотларни қўлга киритаётгани ҳақида, шунингдек, “Кинокарвон” акциясининг томошабинларга янги бадиий, ҳужжатли фильмларни тарғиб этишдаги ўрни ҳақида томошабинлар билан самимий суҳбатлашишди.

Ёрқин таассуротларга бой суҳбат сўнгида киноижодкорлар айни кунларда бутун мамлакат бўйлаб давом этаётган “Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!” шиори остида ўтаётган референдумолди тадбирлар, амалдаги Констутуциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Учрашувда томошабинларни қизиқтирган кино соҳасига оид саволларга батафсил жавоблар берилди. Шундан сўнг ўзбек киноижодкорлари меҳнати маҳсули бўлган “Барон-2. Соғинч” бадиий фильми намойиш этилди.

Юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш йўлидаги мардлик, фидойилик, Ватанга садоқат улуғланган фильм барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026