22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 21:41
Жамият 👁 332

АМУДАРЁДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШДИ

АМУДАРЁДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШДИ

Ҳақиқий баҳор тантанаси бошланган шукуҳли кунларнинг бири – 27 март куни Амударё туманида тарих, бугун ва келажакни ўзида ифода этадиган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Учрашувнинг дастлабки қисми Олмазор маҳалласидаги Хотира майдонида ташкиллаштирилди. Байрамона безатилган майдонга туманимизнинг турли ҳудудларидан келган кекса авлод вакиллари, маҳалла ва овуллар фаоллари, ёшлар, жами 200 нафардан зиёд фуқаролар жойлашдилар. Экранда ҳудудимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, уларда турли миллат вакилларининг иштирокини акс эттирувчи лавҳалар киши эътиборини тортади.

Тадбирда асосан ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли билан замондошларига ибрат бўладиган, Иккинчи жаҳон уруши даврида ёшлиги ўтган, фронт ортида меҳнат қилган, ўзининг меҳнати билан қадр топган, давлатимизнинг кўплаб мукофотлари билан тақдирланган нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари, ўқишда, ишда ва спортда катта ютуқларга эришган ёшлар қатнашдилар.

Хотира майдонида халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар томонидан тайёрланган миллатлараро тотувликни, Ўзбекистондаги ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, рус, корейс миллатларининг маданияти, урф-одатлари, куй-қўшиқлари, кийиниши ва бошқалари акс эттирилган кўргазмалар намойишини барча қизиқиб томоша қилди.

Тадбирда кекса авлод вакилларининг ўқишда ва ишда катта ютуқларга эришган ёшлар билан учрашуви жуда ҳаяжонли бўлди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт-техника клуби техникалари ва спортчилари фаолияти, туманимизнинг иқтидорли ёшлари вакиллари, Зулфия номидаги давлат мукофоти, “Ёш китобхон оила” кўрик-танлови ғолиблари, спорт соҳасида катта ютуқларга эришган спортчилар ҳамда байналминал жангчилар билан уч авлод вакилларининг танишувлари, мулоқотлари, фикр алмашувлари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар, гуллар қўйдилар, туман тарихи музейи билан танишдилар.

Учрашув “Гулзор” маҳалласидаги “Шер” тўйхонасида давом этди. Тадбирда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. “Бир пиёла чой устида” давом этган суҳбатда нуронийлар, фаоллар, депутатлар, ўрта авлод ҳамда ёшлар вакиллари сўзга чиқдилар. Тадбир иштирокчиларига туманимизнинг таниқли инсонлари ва уларнинг фаолияти ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинди, санъат усталарининг концерт дастури тақдим этилди, байрамона безатилган дастурхонга ош тортилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров қатнашдилар ва нутқ сўзладилар.

Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ меҳнат фахрийларига, якка-ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса авлод вакилларига “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган пул маблағлари ва совғалар берилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026