Жамият
👁 200
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ: “МЕН СЕВГАН БАДИИЙ ҚАҲРАМОН” МАВЗУСИДАГИ ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
Амударё телеканалининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасида ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш орқали улар онгида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясини қарор топтириш, ёшларда бадиий асарлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш, унда баён этилган воқеа-ҳодисаларни талқин этиш, асар воқеаларини таъсирчан услубларда етказа олиш маҳоратини шакллантириш мақсадида ёшлар ўртасида “Мен севган бадиий қаҳрамон” мавзусида видеороликлар танлови ўтказилади.
Видеороликлар 1 апрелдан 20 апрелгача Амударё телеканали таҳририятининг Telegram'даги +998 93 205 22 44 манзили орқали қабул қилинади.
Танлов ғолиблари таҳририят томонидан тақдирланади.
Амударё телеканали таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶