ЁШ БИЛИМДОНЛАР ТУМАН ГАЗЕТАСИНИ ЎҚИШАДИ
Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида тез-тез ўтказилиб туриладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг иштирокчилари асосан ёш ўқитувчи-мураббийлар ва коллеж ўқувчилари бўлишади. Коллежда бундай тадбирлар, айниқса, китобхонлик, билимдонлик кечаларининг тез-тез ўтказилиб турилиши эса доимий анъанага айланган. Шуниси эътиборга моликки, коллежда билимдонлар сафининг ошишида турли матбуот нашрларининг ҳам ўрни катта. 2015 йил учун обуна мавсумида коллежнинг 28 нафар ёш ўқитувчи-мураббийлари ва билимдон ўқувчилари "Тараққиёт кўзгуси” газетаси учун бир йилга обуна бўлишди.
– Газета кейинги йилларда ўзининг географик қамрови кенгайиб бораётгани, берилаётган материалларининг ўқишли ва оммавийлиги билан қалбимизга яқин, – дейди коллеж директори ўринбосари Йўлдош Норбоев.
Р.ЙЎЛДОШЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶