“ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ” БОШЛАНДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 27 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2023 йилнинг 1 март кунидан 1 апрель кунига қадар “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида туманимизда ҳам амалий ишлар қилинмоқда.
Шунга кўра Амударё тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 1 март кунги тегишли буйруғи қабул қилиниб, туман ФВДқТга кирувчи корхона ва ташкилотларга тарқатилди.
Жорий йилнинг 1 март куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ФВДқТ хизматлари билан 2022 йилдаги бажарилган ишлар якуни ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш ўтказилиб, ўтказилган тадбирлар, олиб борилган ишлар муҳокама қилинди.
Келгусидаги устувор вазифалар белгиланиб, ҳамкорликда иш олиб бориш кераклиги тушунтирилди.
“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” давомида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, мактаблар ва МТТларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
С.Бердекеев,
туман ФВБ бошлиғи ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶