15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 18:43
Жамият 👁 219

ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДАГИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШДИ

ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДАГИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШДИ

Йўлларда ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асосларини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда рейд тадбирлари ташкил этилиб борилади. Бундай тадбирлар йўллардаги ҳаракатларни тартибга солиш, шунингдек, турли хавфли ҳодисаларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Амударё туманида ҳам Ички ишлар бўлимининг йўл-патруль хизмати бўлинмаси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилиб, қоидабузарликлар ва турли кўринишдаги транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доир тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.

Туман ҳудудидаги транспорт йўлларида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида ҳам 15 нафар йўл-патруль хизмати ходимлари қатнашишди. Ушбу ходимлар томонидан турли кўринишдаги қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жазога тортилган ва қарздорлик муддати 60 кундан ўтган ҳамда ҳужжатлари носоз бўлган 123 нафар ҳайдовчилар аниқланди. Уларга бу ҳолат бўйича баённомалар расмийлаштириб, автотранспорт воситалари тегишли тартибга кўра вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Маълумки, 2019 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги айрим моддаларига тузатишлар киритилган эди. Кодекснинг 126-моддаси бўйича биринчи бор қоидабузарлик содир этилганда жарималар энг кам иш ҳақининг 25 бараваригача ва маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда жарималар энг кам иш ҳақининг 40 бараваригача оширилди. Шунингдек, автомобилнинг қорайтирилган ойнаси техник регламентга мувофиқ бўлмаганда ёхуд ҳайдовчида махсус рухсатнома мавжуд бўлмаганда жарималар қўлланилади.

Светофорнинг таъқиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг таъқиқловчи ишорасида тўхташ чизиғини босиб кирганлик ва «қизил»да ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланди. Ушбу қоидаларга кўра светофорнинг ёки тартибга солувчининг таъқиқловчи ишорасида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак. Агар қоидабузарлик содир этилса, бунга ҳам тегишли миқдорида жарима солинади.

Ўз навбатида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш муддати узайтирилди. Энди у фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ёки қайд этилмаганидан қатъий назар, қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирилмай, унинг устидан шикоят берилган ҳолларда эса – шикоят қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай жаримани тўлаш керак. Илгари ушбу муддатлар фақат камера объективлари остига тушган жарималар бўйича қўлланилар эди, қолган ҳолларда эса қоидабузар 15 кунда уни тўлаши талаб этиларди.

Рейд тадбири давомида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қоидабузарларга ушбу тартиб тўғрисида тўлиқ тушунчалар берилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шу билан бирга йўл ҳаракати қоидаларига мунтазам равишда амал қилиниш кераклиги, бу билан турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкинлиги батафсил тушунтирилди.

М.Мирзамуродов, туман ИИБ ЖХКБ бошлиғи, майор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019