ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунки ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Қангли овулидаги 29-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларни жисмоний ва руҳий соғлом этиб тарбиялашга қаратилган йиғилиш ўтказилди. Унда фуқаролар йиғини фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори И.Жумамуродов, тумандаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари, мактаб директори ўринбосари Д.Тўраев, ЧҚБТ раҳбари Т.Ешмуродов ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси» ишлаб чиқилганлиги, ушбу концепцияда кўрсатилган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ва асосий вазифалари тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, бугунги кунда аср вабосига айланган гиёҳвандлик ва унга қарши кураш, унга берилишнинг салбий оқибатлари, белгиланган жазо турлари хусусида маълумотлар берилди. Ундан ташқари, ёшларга қаратилаётган юксак эътибор ва бу борадаги имкониятлар, янгиланишлар, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, ҳарбийлик касбининг шарафи ва масъулияти хусусида сўз юритилди.
Ўтказилган тадбир давомида ўқувчиларнинг ватанпарварлик, юртга садоқат ва бурчга масъулият туйғулари янада мустаҳкамланди.
Ш.Атоев, ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶