12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Спорт 👁 340

СПОРТ МАКТАБИ ТРЕНЕРЛАРИ ЎРТАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ ВА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

СПОРТ МАКТАБИ ТРЕНЕРЛАРИ ЎРТАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ ВА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Спорт мактаби тренерлари, ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақаларда спорт мактаби директори Чаршам Тожимуродов иштирок этди ва мактабда мазкур Қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тўхталди.

Спортнинг барча турлари билан шуғулланиш учун спорт мактабида етарли шарт-шароитлар яратилгани, замонавий спорт анжомлари билан таъминлангани, шунингдек, чекка ҳудудларда ҳам спортни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар самараси туман спортчиларининг турли мусобақалардаги ютуқлари мисолида намоён бўлаётгани ҳақида сўзлаб, бу галги мусобақаларда иштирок этаётган мактаб ходимлари, тренерларга омад тилади.

Дастлаб спортнинг стол теннис тури бўйича ўтказилган мусобақаларда 52 нафар ходим иштирок этишди. Маҳоратли мураббийлар, турли нуфузли мусобақалар ғолиблари бўлган ёш спортчиларга стол теннис турининг сирларини ўргатган тажрибали тренерлар ўртасида кечган баҳслар жуда қизғин бўлди. Бири-биридан моҳирлигини, абжир ва чаққонлигини кўрсатишга ҳаракат қилиб, ғолиблик учун интилишди. Мусобақа якунида рақибларини енгишга эришган спорт мактаби директори ўринбосари Баҳром Соатов 1-ўрин соҳиби бўлди. Ушбу спорт тури бўйича ўзи маҳоратини синаб кўрган мактабнинг шахмат спорти тренери Зафар Қурбонов 2-ўринни, футбол бўйича тренер Темур Собиров эса 3-ўринни эгаллади.

Стол теннис бўйича мусобақа Спорт мактабининг тренер аёл-қизлари ўртасида ҳам баҳсларга бой тарзда ўтди. Натижаларга кўра мактабнинг бадминтон спорти бўйича тренери Зуҳра Шомуродова 1-ўрин, Ибодат Шарифбоева 2-ўрин, Умида Бозорбоева ҳамда бадиий гимнастика мураббийси Шаҳодат Ражабовалар 3-ўрин совриндорлари деб топилдилар.

Шу куни Президентимизнинг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Туман спорт мактаби очиқ биринчилиги учун ўтказилган ушбу мусобақаларда 15-16 ёшдаги ўсмирлардан ташкил топган жамоалар беллашишди. Мусобақаларда 7 та жамоа иштирок этиб, майдонда тўп суриш бўйича маҳоратларини кўрсатишди.

Баҳсларга бой тарзда, қизиқарли ўтган мусобақа туман Спорт мактабининг футбол тренери Темур Собиров жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, 7 та жамоа ичида 32-сонли мактаб жамоаси 2-ўрин, 11-сонли мактаб жамоаси 3-ўрин ғолиби деб топилди.

Спорт мактаби ходимлари, тренерлари ўртасида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига маъмурият томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026