ТИЛСИЗ ЁВ ҲУШЁРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ
Ёнғинни тилсиз ёв, офат дейишади. Кутилмаганда содир бўладиган бу кўнгилсиз ҳодиса инсонларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади.
Амударё тумани ҳудудида ўтган 2022 йил давомида содир бўлган 52 та ёнғин ҳодисаларида инсонлар тан жароҳати олмаган, лекин етказилган моддий зарар 314 млн. 520 минг сўмдан зиёдни ташкил қилган.
Шу ўринда қиш мавсуми бўлишига қарамасдан, қурилиш объектлари ва биноларда қурилиш ишлари давом этаётгани сабабли у ерларда ҳам фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши талаб этилади. Чунки қурилиши давом этаётган бино ва иншоотларнинг майдонларида, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлиги тегишли қоидаларга амал қилиш орқали таъминланади.
Қурилиш объектларида олиб борилган профилактик тунги текширишлар давомида қурувчилар бир қавати битган, деразалари ёки эшиклари ўрнатилмаган биноларда тунаб қолаётгани аниқланмоқда. Қурувчиларнинг исиниш мақсадида қўлбола ясалган электр печларидан фойдаланишаётгани ҳам маълум бўлмоқда. Зеро, бино ва иншоотлар бунёд этувчи ҳар бир бинокор-қурувчи, мутахассис, муҳандис тегишли талабларни пухта ўзлаштириб олиши, қурилиш жараёнида ёнғинларга олиб келувчи ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олиш юзасидан тегишлича йўриқномада кўрсатилган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилиши лозим. Шу билан бирга хавфсизлик қоидаларига мунтазам риоя этишга ҳар бир киши масъул ва мажбур эканлигини унутмаслик керак.
Б.Аллабергенов,
туман ФВБ Норматив-техник бўлинмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶