23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:12
Жамият 👁 425

ФИДОЙИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ

ФИДОЙИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ овул ва маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилиб, ҳудудларда хотин-қизлар ҳаётига оид муаммоларни жойига чиққан ҳолда тизимли ҳал қилиш имконияти яратилди.

Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғинида ушбу лавозимда Сайлихон Муратбоева фаолият олиб боради. Сайлихон ўз фаолиятини хонадонма-хонадон юриб, ҳудуд хотин-қизларининг турмуш тарзи, турли ёш тоифасидаги аёлларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишдан бошлади.

Чойкўл овулида 1091 та хонадон таркибидаги 1122 та оилада 6945 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 3473 нафари аёл-қизлар бўлиб, 30 ёшдан ошган аёллар 1551 нафарни ташкил этади.

Хотин-қизлар ҳаётига оид ижтимоий муаммоларни ўрганиш жараёнида Сайлихон аввало 10 ёшгача ва 100 ёшдан ошган кекса онахонлар рўйхатини шакллантириб, турли байрам саналари муносабати билан айнан ана шу тоифадаги нуронийлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида “Аёл – ҳамиша эъзозда” мусиқий тадбири, шунингдек, “Кексалар – хонадонларимиз фаришталари”, “Қари билганни пари билмас” мавзуларида ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари иштирокида давра суҳбатлари ўтказишни йўлга қўйди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 107 нафар аёл-қизлар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилди. 6 та йўналиш бўйича мазкур дафтар рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганишда ҳоким ёрдамчиси ва ОФЙ раиси билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқилиб, ушбу режага мувофиқ 1-тоифа дафтардаги 68 нафар аёл-қизнинг иш билан бандлиги таъминланди. Уларнинг айримлари ижарага ер олиб, деҳқончилик билан шуғулланмоқда, 6 нафари Аму Брикет МЧЖга мавсумий ишга, 1 нафари туман кўп тармоқли поликлиникасига ҳамшира сифатида, 8 нафар аёл-қиз жамоатчилик ишларига жойлаштирилди. 13 нафар аёл-қизлар эса тикувчилик, ошпазлик, ҳунармандчилик йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитилди. 2 нафар аёл субсидия асосида иссиқхона хўжалигини юритишни йўлга қўйди ва бир нафар аёлга тикув машинаси олиб берилди.

Иккинчи тоифадаги рўйхатга олинган 10 нафар аёл-қизларнинг ҳам муаммолари хотин-қизлар фаолининг хонадонма-хонадон кириб бориб, муаммоларни ўрганиши натижасида ижобий ҳал этилди. Уларнинг тикувчилик йўналишида ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун ҳар бирига 3 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари олишларида амалий ёрдам кўрсатилди. 1 нафар аёлга эса мотокултиватор олишда кўмаклашилди.

Шунингдек, ҳудуддаги 39 нафар боқувчисини йўқотган аёл-қизлар Сайлихон Муратбоеванинг доимий назоратида. Уларга турли ҳомийлик ёрдамлари ҳамда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишига эътибор қаратилмоқда.

Ногиронлиги бўлган аёл-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга, меҳр-оқибатга муҳтож аёллар ҳаётини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли Моҳимжон Тўрабоевага туман ҳокимлиги томонидан бўш турган бинонинг бир хонаси ажратиб берилиб, фарзанди МТТга бепул жойлаштирилди. 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл Хива ва Урганч шаҳарларига саёҳатга юборилди. Қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 16 нафар аёл-қизлар ҳолидан тез-тез хабар олиниб, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Овул ҳудудида истиқомат қилувчи ҳомиладор ва чақалоғи бор аёллар ва уларнинг фарзандлари саломатлиги 1-сонли оилавий поликлиника шифокорлари томонидан доимий назоратга олингани боис, оналар ва болалар ўртасида мавсумий касалликларга чалиниш ҳолатлари кескин камайиб бормоқда.

Эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандлари ҳолатини ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарори асосида 10 нафар аёл-қизларга ОТМларда ўқиши учун тавсияномалар берилди. Шунингдек, 5 йиллик меҳнат стажига эга лекин ўз фаолияти соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлмаган 3 нафар аёл-қизларнинг давлат ОТМларида ўқиб, олий маълумот олишлари учун шароит яратилиб, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тавсияномалар олишларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Хотин-қизлар фаолининг ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳамкорлиги туфайли эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 8 нафарининг ўқиш учун тўлов-шартнома маблағи, сафарбарлик чақирув резервидаги 6 нафар ёшнинг тўлов бадали, 3 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мақсадидаги ўқиши учун тўлов бадаллари тўлаб берилди.

Сайлихон Муратбоеванинг ҳар бир иш куни халқ орасида, халқ билан мулоқотларда ўтади. Ҳудуддаги мактабларда, “Ос”, “Чоқча”, “Шайх қалъа”, “Чорвадор”, “Қорақипчоқ”, “Шоғол овул” каби маҳаллаларда тез-тез бўлиб, пир-у бадавлат отахон ва онахонлар иштирокида “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Маънавият – оиладан бошланади”, “Миллий қадриятлар ва урф-одатлар бувижонлар талқинида”, “Сариштали уй – фариштали уй”, “Аёл – ҳамиша эъзозда” мавзуларида давра суҳбатлари, уч авлод вакилларининг учрашувларини ташкил этади. Бу тадбирларнинг ҳар бирига камида 100-120 нафар аёл-қизлар қамраб олиниб, овул онахонлари ёшлар билан миллий-маънавий қадриятларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти хусусида дилдан суҳбат қилишади.

Чойкўл маданият маркази ходимлари, ёшлар етакчиси билан Сайлихон Муратбоеванинг ҳамкорлиги эса овул ёшларининг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, ҳамкорликдаги “Намунали қайнона”, “Намунали келин” кўрик-танловлари, “Аёл – ҳамиша эъзозда” “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзуларидаги адабий-мусиқий тадбирлардан овул аҳли, айниқса ёшлар олам-олам завқ оладилар. Кекса авлод вакиллари эса ўзларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан, эҳтиромдан мамнун.

Хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муратбоева эса ҳар бир иш кунини аввалдан белгиланган режаларига мувофиқ деярли ҳар кунини хонадонма-хонадон кириб, аёл-қизларнинг ҳаётига оид муаммоларини жойида ўрганиш, имкони бўлса, тез ва ижобий ҳал этиш мақсадида халқ орасида ўтказади. Халқ орасида кечадиган иш кунлари Сайлихон учун ҳақиқий меҳнат онларини бахш этади. Бу меҳнат онларида элим, юртим, деган фидойи аёлнинг овулдошларига нисбатан меҳри, муҳаббати мужассам. Зеро, халқим, деб халқига интилганларни халқи ҳам эъзозлайди. Сайлихон ана шундай фидойи хотин-қизлар фаоли.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026