15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 21:32
Жамият 👁 134

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам Қалқонидир” шиори остида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!” мавзусида Амударё туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда 1-, 16-, 30-, 36-, 38-, 55-, 56-сонли мактаблар ўқувчи-ёшлари ҳамда “Ватан таянчи” отряди аъзолари билан биргаликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

9 январь куни бўлиб ўтган тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202-Д ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, кичик сержант Шерзод Атаев, Мудофаа ишлари туман бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Зокир Саъдуллаев, Мудофаа вазирлиги фахрийлари ва мактабларнинг Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан ўқувчиларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳарбий касб масъулияти, машаққати ҳамда Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги кенг тушунтирилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчи Шерзод Атаев сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ­– Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бугун ҳарбийларнинг мардона хизматлари туфайли юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, давлатимиз чегаралари дахлсиз, болалар, мўътабар оналар, кексалар хотиржам умргузаронлик қилаётганини алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий соҳада эришилаётган ютуқлар, давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик ҳамда аскарларга берилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Ундан ташқари, замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклигини, билим ва кўникмаларга эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олинишини ҳам тушунтирди.

Ёшлар ҳарбий қисмда аскарларнинг яшаш шароити, ҳарбий тайёргарлик борасида ўқув машғулотлари жараёнлари билан ҳам яқиндан танишишди. Ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий-техника ва жанговар қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмаларини томоша қилдилар. Мудофаа тизимидаги куч-воситалар, ҳарбий техникалар, замонавий қурол-аслаҳаларни ўз қўллари билан ушлаб кўриб, тактик-техник хусусиятлари билан яқиндан танишган, қурол-аслаҳа билан ишлашда дастлабки кўникмаларни шакллантириш имконига эга бўлган ёшлар келгусида Ватан тинчлиги ва унинг чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир мард йигитнинг бурчи эканлигини қалбан ҳис этдилар.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ҳарбийлик касбини эгаллаш, ҳарбий хизмат бурчини ўташ кабиларга доир ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, тўлиқ жавоблар олдилар. Ушбу тадбир ёшларимизнинг чегара қўшинлари, Миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019