15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:46
Жамият 👁 451

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Фотогалерея

Юртимизда нишонланадиган қутлуғ саналар, байрамлар кўп. Бироқ ҳар йилнинг бошланиши – Янги йил болажонлар учун барча байрамлар ичида энг завқлиси бўлади, десак адашмаган бўламиз. Шунинг учун ҳам улар йил якунида, Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолганида нишонланадиган “Президент арчаси” томошаларини орзиқиб кутадилар.

Шу йилнинг 29 декабрида Амударё тумани Маданият маркази томошалар зали “Президент арчаси” Янги йил тадбирига ташриф буюрган болажонлар билан гавжум бўлди.

Тадбирда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими масъуллари, жамоат ташкилотлари вакиллари, мактаблар ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирок этдилар. Шунингдек, туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 32 нафар фарзандлари таклиф этилган.

Катта монитор орқали улуғвор арча, саҳна ёритилиши болажонларнинг ҳаяжонини яна ҳам оширди. Саҳнага бошловчилар чиқиб келди ва барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлади, кириб келаётган йил қутлуғ, баракали бўлишини тиладилар. Янги йилни, тингчлик, тотувликни, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи шеърлар янгради.

Саҳнага болажонларни байрам билан қутлаш учун туман ҳокими Султонбой Йўлдашев таклиф этилди.

Туман ҳокими болажонларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан қизғин қутлади ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Президентимиз томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларига юборилган совғаларни топширди.

Юксак меҳр-мурувватдан баҳраманд бўлиб улғаяётган болаларга Юртбошимизнинг совғалари олам-олам шодлик бахш этди.

Шуниси эътиборлики жорий йилги “Президент совғаси”да давлатимиз раҳбарининг болажонларга йўллаган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, ўқув қуроллари, электрон китоб, термос, шахмат доскаси каби жиҳозлар бор.

Табриклардан сўнг саҳнага Маданият марказида фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари куй-қўшиқлар ижро этдилар. “Нукус шоу” театри жамоаси ижросидаги томошалар ҳам болажонлар шодлигига шодлик қўшди.

Маданият маркази тўгараги аъзолари ижро этган саҳналаштирилган эртакка сеҳрланиб ўтирган томошабинлар саҳнага Янги йил томошалари қаҳрамонлари бўлган Қорбобо, Қорқиз ва ёш болакай қиёфасидаги Янги йил кириб келишини қарсаклар билан олқишладилар.

Қорбобо, Қорқиз ва Янги йилнинг ушбу даврага етиб келгунча бошидан ўтказган саргузаштлари ҳақидаги ҳикоялари, совғалари-ю табрикларини болажонлар мароқ билан тингладилар. Қорбобо, Қорқиз мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари билан биргаликда ижро этган шеърлари, қўшиқлари, рақслари байрам шукуҳини яна ҳам оширди. “Эзгулик ҳамиша ғолиб” эртаги уларнинг мурғак кўнгилларида келажакка ишонч уйғотиб, юртимизнинг фидойи, софдил ва матонатли фарзандлари бўлиб улғайишга ҳавас уйғотди.

“Президент арчаси” томошалари таассуротлари болажонларнинг кўнгилларини тоғдай юксалтирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019