ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АЁЛ ВА УНИНГ ЎҒЛИГА ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТ ОЛИШИГА КЎМАКЛАШИЛДИ
Қум ёп маҳалласи фуқароси, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган М.Шомуродова ижтимоий оғир аҳволда яшайди. Ушбу аёл икки нафар ўғли билан овул ҳудудидаги эски мактаб биносидан берилган бир хонада истиқомат қилади. Шу пайтга қадар аёл ўзининг эски кўринишдаги шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ID картага алмаштиролмагани сабабли мактаб ёшига етган бўлса ҳам кичик фарзанди С.Шомуродовга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишга имкони бўлмади. Шунингдек, Қум ёп маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳам ҳужжати йўқлиги сабабли бу аёлни ижтимоий ҳимояга муҳтожлар қаторида манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича дафтарлар рўйхатига киритиш имкони бўлмаётган, шунда ҳам қўлдан келгунча кўмак берилиб келинаётган эди.
Қум ёп маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли Р.Қонарбаева ҳамда туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Ж.Холмуродовларнинг саъй-ҳаракатлари ва кўмаги билан 1984 йил 13 мартда туғилган Шамуратова Манзура Нарбаевнага шахсини тасдиқловчи ҳужжат, яъни ID карта, унинг фарзанди 74-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчиси 2015 йил 8 декабрда туғилган Шамуратов Самир Ҳамро ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси олиб берилди.
Қум ёп маҳалласи фуқароси М.Шомуродова ўзининг ва ўғлининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштиришда ва олишда яқиндан кўмак берган масъулларга катта миннатдорчилик билдирди.
Набира Унгарова, туман ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶