Бош вазир ўринбосари − Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Амударё туманида бўлди
16 декабрь куни Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази директори Муқаддас Расулова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳурзада Рейимкулова ҳамда бир гуруҳ масъуллар ташриф буюришди.
Ташриф давомида масъуллар тумандаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида бўлиб, туманда аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий, психологик ёрдамга муҳтож аёлларга кўрсатилаётган ёрдам турлари билан танишди.
Айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, тушкунликка тушиб қолган аёлларни соғлом ҳаётга қайтаришда ўтказилаётган психологик теренингларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, масъуллар марказнинг иш юритув ҳужжалари билан танишдилар. Мутасаддиларга ҳар бир аёл-қиз Ўзбекистоннниг келажаги бўлмиш янги авлодни дунёга келтириши, уларга энг аввало, бўлажак она сифатида қараш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, аёл-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни имкон қадар ижобий ҳал қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини айтиб бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.
Шундан сўнг, Бош вазир ўринбосари туман ҳокимлигининг мажлислар залида йиғилиш ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирок этишди.
Йиғилишда Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ижтимоий ҳизматларни кўсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда ҳотин-қизлари касбга ўқитиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.
Йиғилишда Зулайҳо Маҳкамова хотин-қизлар фаолиятидаги йўналишлар бўйича эришилган натижалар ва камчиликларга тўхталди. Оилада барқарорликнинг сақланишида бандлик, моддий таъминот муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, саломатлигини тиклаш ва субсидия ажратиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда тегишли корхона-ташкилот вакилларига, ҳоким ёрдамчиларига топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶