15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:45
Жамият 👁 392

АМУДАРЁДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШИШДИ

АМУДАРЁДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШИШДИ

Мавзуга оид фотогалерея

Юртимизда кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра ўтмиш, айни кун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш эл-юртимиз ҳаётидаги гўзал анъаналардан бирига айланди. Амударё туманида ҳам барча овул ва маҳаллаларда ёши улуғ инсонлар, бугунги кунда жамият ҳаётида фаол бўлган фидойилар ва ёш авлод вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

16 декабрь куни Президентимизнинг шу йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларига кўра “Уч авлод учрашуви” деб номланган катта маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Нуронийлар жамғармаси раиси Турсунбой Абдужабборов, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, идора-ташкилотлар раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, 90 нафарга яқин нуронийлар, 80 нафардан ортиқ ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда 70 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Тадбир Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган туман тарихий-ўлкашунослик музейидан бошланди. Уч авлод вакиллари музейда юртимиз тарихига оид турли экспонатлар билан танишдилар. Меҳмонлар қадим ва яқин ўтмиш даврлар тарихидан ҳикоя қилувчи турли уй-рўзғор буюмлари, шу ерлик аҳолига хос бўлган миллий кийимлар ва бошқа экспонатларни томоша қилиб, аждодларимизнинг турмуш тарзи, ҳаёти ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, ҳикояларни тингладилар. Шунингдек, шу юрт озодлиги учун курашган, ҳаётини, жонини фидо қилган мард ва жасур ота-боболаримизнинг хотираси, қаҳрамонликларини ёдга олдилар.

Туман Маданият маркази биносида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида давом этган тадбирда кексалар, ўрта ёш авлод вакиллари ва ёшлар туманимиз ҳунармандларининг қўл меҳнати намуналари, тадбиркорларнинг маҳсулотларидан ташкил этилган кўргазмани томоша қилдилар. Шундан сўнг, марказнинг концертлар залида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Нуронийлар жамғармаси раиси Турсунбой Абдужабборов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Алламберганов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошева, ёш ижодкор Барно Самандаровалар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва уларнинг аҳамиятига тўхталишди. Шунингдек, кексалик гаштини суриш баробарида эл-юрт равнақи йўлида меҳнат қилиб келаётган нуронийларга алоҳида миннатдорчилик билдирди ва ютуқларга эришиб келаётган фаол ёшларнинг келгуси ишларида зафарлар тилаб, ҳар бирини юрт келажагига муносиб инсонлар бўлиб вояга етишга даъват этишди.

Тадбирда иштирок этган нуронийлар ва ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шундан кейин Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмаси асосида “Dilshoh media” киностудияси томонидан суратга олинган Амударё туманининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди марҳум Ражапбай Йўлдашев ҳақидаги “Эл фарзанди” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари Ражапбай Йўлдашевнинг эл-юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлида қилган фидокорона хизматларини ёдга олдилар.

Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури эса барча иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Шундан сўнг уч авлод вакиллари “Хон” ресторанида очиқ дастурхон атрофида бир пиёла чой устида суҳбатни давом эттирдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан ёши улуғ отахон ва онахонлар машаққатларга тўла ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар ҳамда нуронийлик пайтида уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди. Ундан ташқари, нуронийлар халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборган кўплаб эзгу ишлар ҳақида гапириб, келажакни барпо этишда ёшларнинг ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди. Ёшлар ҳам юртимизда уларга яратиб берилаётган имкониятлар, улардан унумли фойдаланаётганликлари ва ютуқларга эришаётганликлари ҳақида гапирдилар.

Суҳбат давомида нуронийларимизнинг бой тажрибаси, ўрта авлод вакилларининг меҳнати, ёш авлоднинг шижоати биргаликда катта куч бўлиши, уч авлоднинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрнини алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида туманда узоқ йиллар давомида юрт равнақи, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса авлод вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019