Хотин-қизлар фаолларига планшетлар топширилди
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 1 март куни хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда Юртбошимиз “Агар халқимизнинг рози бўлишини хоҳласак, аввало мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади” деган эдилар. Бу мақсад мамлакатимизнинг “Тараққиёт стратегияси”да энг муҳим йўналишлардан бири қилиб белгиланган. Уларнинг ижросини ҳар бир маҳалла кесимида тизимли равишда амалга ошириш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги сингари Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларига очиқ танлов асосида хотин-қизлар фаоллари тайинланди. Бугунги кунда хотин-қизлар фаоллари ўз маҳалласидаги аёл-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келишмоқда.
Шу билан бирга хотин-қизлар фаолларининг фаолият самарадорлигини ошириш, уларга қулай меҳнат шароитларини яратиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳар бир хотин-қизлар фаолига маҳалла биносидан алоҳида хона, зарурий иш жиҳозлари, замонавий компьютерлар ажратилди.
12 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова томонидан тумандаги хотин-қизлар фаолларига энг сўнгги русумдаги замонавий планшетлар топширилди.
Ушбу планшетлар хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритишда самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилишда хотин-қизлар фаолларининг ўрни тобора ортиб бормоқда.
Улар хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш борасидаги кенг кўламли ишларни йўлга қўймоқдалар.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилалар тинчлиги, хотиржамлигини таъминлашда хотин-қизлар фаоллари самарали тарзда меҳнат қилишмоқда.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶