16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:10
Жамият 👁 187

БОБУР НОМЛИ ОВУЛДА “КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

БОБУР НОМЛИ ОВУЛДА “КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасидаги тадбирлар қизғин тарзда ўтказилиб, барча ҳудудларда нуроний отахон ва онахонларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида соғломлаштириш машғулотлари, спорт мусобақалари, турли учрашув ва давра суҳбатлари, юртимиздаги диққатга сазовор, тарихий масканларга саёҳатлар ташкил этилди.

Шу йил 28 ноябрь куни барча ҳудудларда бўлгани каби Амударё туманининг Бобур номли овулида ҳам кекса авлод вакиллари иштирокида катта тадбирлар ташкил этилди.

Дастлаб тадбирга ташриф буюрган барча меҳмонлар фуқаролар йиғини биноси олдида овулдаги 83-сонли мактаб ўқувчиларининг қўл меҳнати намуналаридан тайёрланган кўргазмани томоша қилдилар ва ёшларнинг ҳунар эгаллаш борасидаги маҳоратларига муносиб баҳо бердилар. Тадбирлар давомида фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Раимова бошчилигида йиғин масъуллари, овулнинг нуроний отахон ва онахонлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудда яратилган боғда 300 дона турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазишди. Овулдаги деҳқончилик бўйича катта тажрибага эга бўлган нуронийлар ёшларга кўчат экиш, боғ яратиш бўйича маслаҳатлар ва тавсиялар ҳам бердилар.

Шундан кейин йиғин биноси олдидан “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бошланди. Овул кексалари пиёда юриш давомида жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш тартибига риоя этишнинг афзалликлари хусусида суҳбатлашдилар, бу борадаги фойдали маслаҳатларни бир-бирлари билан баҳам кўрдилар.

Марафондан сўнг, тадбир иштирокчилари бўлган кексалар овул ҳудудида янгидан барпо этилган спорт майдончасида соғломлаштириш машқларини бажаришди. Машғулотлар давомида “Беш ташаббус” мусобақаларининг 1-мавсумида иштирок этган овулнинг иқтидорли ёшларидан Умида Ибрагимова шашка бўйича Ўзбекистонда 2-ўрин соҳибаси бўлиб, ҳудудга спорт майдончасини қуриш учун 7 млн. сўмлик сертификатни қўлга киритгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мазкур спорт майдончаси қисқа фурсат ичида ушбу маблағ эвазига қурилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам фахр билан эътироф этилди. Шунингдек, овулда туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ёшлар кўпайиши учун янада кўпроқ имконият яратилгани таъкидланди.

Ойлик доирасидаги тадбирлар овул ҳудудидаги “Жасурбек” кафесида давом эттирилиб, нуронийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Ушбу учрашувда овулдаги фахрий ўқитувчилар Малика Шукуруллаева, Гулойим Ҳайитбоева, фаол аёл Гулора Қутлимуродовалар ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтдилар. Қизғин суҳбатлардан ибрат олган овул ёшлари ҳам ўзларининг бугунги кундаги ютуқлари тўғрисида сўзлашди. Учрашув якунида барча нуронийларга совғалар топширилди.

Тушлик маҳали кафеда очиқ дастурхон атрофида давом этган тадбирга овулдаги Бобур номли маданият марказининг “Ёш ҳаваскорлар” тўгараги аъзолари ижросидаги жўшқин куй-қўшиқлар янада файз киритди. Миллий таом – ош тановул қилинганидан сўнг, ёшу-қари иштирокчилар даврани ўйин-кулгулар билан давом эттиришди.

Шу куни фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Раимова, ҳоким ёрдамчиси Алишер Йўлдошев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари Баҳодир Болтабоев, Бекман ота Аллабергановлар касал ётган онахон, таълим соҳаси фахрийси Хадича Авазмуродова ҳамда 80 ёшдан ошган онахон Тожигул Матсафоевалар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Онахонлар ўзларига кўрсатилган бундай эътибордан ниҳоятда мамнун бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.

Бобур номли овулда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирлар иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019