Энг муносиб номзодларга овоз бердим
Инсоният яратилибдики, доимо яхши яшашга интилади, болалари бағрида бехавотир улғайишини, баркамол бўлиб вояга етишини орзу қилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз фуқаролари ана шундай улуғ кунларга етишдилар. Бахтли, фаровон яшаш учун интилганларга имкон эшиклари кенг очилди.
Мен ҳозир 85 ёшдаман, 40 йилдан зиёд 33-умумтаълим мактабида болаларга сабоқ бердим.Ўз ҳаётимдан хулоса чиқариб айтаманки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишлари учун яратилган шароитлар бизнинг давримизда орзу эди, холос. Ўқитувчи меҳнати қадрсиз, ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, мойлар бизга колхозчилардан ортсагина сотилар эди.
Шуларни ўйлаб, кексайганимда бўлса-да, бугунгидай дориломон кунларга етганимга қайта-қайта шукрона айтаман. Ўзбекистонимизни 23 йилда ривожланган давлатлар қаторидан жой олиб, дунё ҳамжамияти ҳайрат, ҳавас билан қарайдиган юрт даражасига етказган Юртбошимиз И.Каримовга толмас куч-ғайрат тилайман. 6 декабрь кунги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда журналист Ш.Уснатдиновни бағрига босиб қутлаганида худди бутун қорақалпоқ элини бағрига босгандай қувониб кетдим.
Мен шу юртимиз келажаги учун 21 декабрь куни сайловда қатнашиб, энг муносиб номзодлар учун овоз бердим. Бу менинг эртаги кунимизнинг янада порлоқ бўлишига қўшган ҳиссам бўлади.
Холбой ХУДАЙБЕРГАНОВ,
Амударё тумани.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶